Lumbitepa
Лумбитепа — Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳудудида, қад. Мингтепа шаҳри ҳаробаси (Марҳамат)дан 6 км ғарбда жойлашган. Л. тўғри бурчак (65х90 м) шаклда. Жан.-ғарбий бурчагида тўғри бурчак (18х20 м) тарҳли, баландлиги 3 м бўлган тепалик — қалъа ҳаробаси жойлашган. 1988—89 йилларда стратиграфик шурф қазилган ва тепаликнинг устки қатлами очиб текширилган. Л. — кўпқатламли манзилгоҳ бўлиб, қуйи қатламдаги ҳаёт милодий 3— ИВ асрларга, устки қатламдаги ҳаёт эса, 7—ВИИИ асрларга тўғри келади. Қазишмалар натижасида янги типдаги мустаҳкамланган манзилгоҳ аниқланган. У калинлиги 3 м дан ортиқ ташқи девор билан ўралган, ички қисмида зич қурилган иншоотлар, мол қўраси жойлашган катта ҳовлиси бўлган. Манзилгоҳ девор билан 4 қисмга ажратилган. Катталиги бир хил бўлган хоналардан ўчоқлар чиққан.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |