Луо — Африкадаги халқлар гуруҳи. 2 гуруҳга бўлинади. Шим. Л. (шиллук, ануак ва бошқалар) Жан. Суданда, Жан. Л. (ҳақиқий Л.лар, алур, ачоли ва бошқалар) Уганда, Конго Демократик Республи-каси, Танзания, Кенияда яшайди. Нил-Саҳрои Кабир тилларининг шаринил лаҳжасида сўзлашади. Ҳақиқий Л.лар (ўзларини жолуо деб атайдилар) Кения (3,25 млн. киши) ва Танзанияда яшайдилар. Умумий сони 3,47 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Анъанавий динга эътиқод қиладилар, христианлар (асосан, католиклар), сунний мусулмонлар ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил