Luriston
Луристон — Ғарбий Эрондаги тарихий вилоят. Қадимда бу ҳудудда касситлар яшаб, у Элам давлати таркибида бўлган. Милоддан аввалги 10—ИХ асрларда Жан. Эрон қабилалари келиб жойлашган. Кичик Лотарингия— лурлар вилояти. Катта Лотарингияэса бахтиёрийлар, мамасенилар, кўҳгилуйлар юрти бўлган. Ҳозирги Эронда — остон (маъмурийҳудудий бирлик). Бош шаҳри — Хуррамобод[1].
| Устон | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Хуррамобод |
| Йирик шаҳари | Куҳдашт, Далфон, Алигударз |
| Расмий тили | лур шеваси |
| Аҳоли | 1 716 527 |
| Майдони |
28 294 км² (ў %) |
| Харитада | |
Этник таркиб
Луристон вилояти мўтадил иқлим ва тоғли минтақалардан иборат бўлгани учун яшил яйловлар ва майсазорлар атрофидаги қабилаларга яшаш учун муносиб ер ҳисобланади. Луристон этник таркиби лур ва лак қабилаларидан иборат. Бу икки қабила шева, ан‘ана ва ба‘зи диний масалаларда бир-биридан фарқ қилади.
Миллий ва маҳаллий маросимлар
Эрон маданияти ва сивилизацияси тарихида байрамлар негизи қадимий Эроннинг афсонавий сулоласи Пешдодийлар даврига бориб тақалади. Луристон миллий маросимлари диний, миллий ва маҳаллий гуруҳларга бўлинади. Бу байрамлар бошқа вилоятларда бўлгани каби бу минтақада ҳам кенг нишонланади. Маҳаллий байрамлардан никоҳ маросимларини, айниқса лурлар ва лаклар ўртасидаги никоҳ маросими ҳамда чамар маросимини мисол тариқасида келтириш мумкин.
Миллий ўйинлар
Вилоят миллий ўйинларига дол пелун, кўлов раванги, карван, дас чолеки ва бошқа турдаги ўйинларни мисол қилиб келтирса бўлади.
Мусиқа ва рақс санъати
Археологик тадқиқотлар ва қадимдан сақланиб мусиқий матнлар вилоятда мусиқа санъати турли йўналишлар ва мавзуларда яхши ривожланганлигини ҳамда бу маданият вилоятда нечоғлик узоқ тарихга эга эканлигини исботлайди. Бастакорлик Луристон вилоятининг энг қадимий сан‘ат турларидан бўлиб, ундан асосан никоҳ, аза-мотам маросимларида, кундалик ҳаётларида фойдаланишган. Бастакорлар томонидан маҳаллий куйлар асосида басталанган мусиқалар қуйидаги мазмундаги қўшиқларга бўлинган: шўх куйлар, мотам куйлари, диний куйлар, афсонавий куйлар, ғамгин куйлар ва ишқий куйлар. Лур чолғу асбоблари эса қуйидагилардан иборат: сурнай, дуҳул, камонча, тунбак, дузла, балур.
Луристон маданиятининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири бу рақс санъати бўлиб, одамлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаган самимий ва илиқ муҳитни вужудга келтирган. Бу омил эса машаққатли кўчманчилик ҳаёти учун инсонларни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан озуқа олишларига сабаб бўлган. Шуни ҳам та‘кидлаб ўтиш керакки, кўпгина қабила ва элатларда аёллар эркаклар билан бирга елкама-елка туриб ҳатто гоҳида улардан кўпроқ даражада ишлашган ва муҳим ишлар ҳамда юмушларнинг тақсимланишида ҳам иштирок этганлар. Эркаклар ва аёллар бирга иштирок этадиган шодиёналари ва урф-одатларидан энг муҳимлари сифатида уч оёқ рақси, жирон-жирон рақси, ҳей дате, ҳасе ёки ҳўвас рақсларини келтирса бўлади.
Миллий ва маҳаллий либослар
Миллий либослар вилоятга келадиган туристлар диққатини ўзига жалб қилиш билан бирга минтақа маданий бойлигининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Қабила аёллари миллий либослари қуйидагилардан иборат: жўуме, каланже, сардори ёки камарчи, таре ёки гўлвани, шовоЛотарингияЛусристон эркаклари миллий кийимлари эса қуйидагилардан иборат: жўуме ёки карсон, шарф. Сатре, кулоҳи намадий, чуғо, капанак ёки фаржий, сардорий ёки камарчин ва бошқа миллий либослар.
Ҳунармандчилик
Минтақа ҳунармандчилик маҳсулотлари асосан минтақа аҳолисининг ўзи томонидан ишлатилган. Бу соҳа маҳсулотларининг ортиқчаси бўлмаганлиги учун ҳам аҳолининг ўзигина ундан фойдаланган ва бозорларда сотувга чиқмаган. Улар қуйидагилардир: саватчилик, гиламдўзлик, қора чодир тикиш, читдўзлик, шолчадўзлик ва бошқа кўп соҳаларда қўл келадиган асбоб, маиший ҳаёт анжомлари ва турли маҳсулотлар тайёрланган.
Диққатга сазовор жойлари
Луристонда кўплаб тарихий ва гўзал бўлган жойларни учратишимиз мумкин. Бу Луристон вилоятининг ўзига жалб қилувчи яна бир жиҳати. Буларга мисол қилиб қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: Пули Духтар кўприги, Фалак ул-афлок қалъаси, Калмокўра ғори, Гуҳар кўли, Имомзода Жафар мақбараси, Буружард шаҳри ва бошқалар[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 238-239-240-241-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |