Лурлар — халқ. Эроннинг, асосан, Кичик Луристон ва Форс каби тарихий вилоятларида (2,8 млн.киши), шунингдек, Ироқда яшайдилар. Умумий сони 2,86 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Эрон тиллари гуруҳига мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорлари — шиа мусулмонлар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил