Lusaka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лусака — Замбия пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Мамлакатнинг марказий қисмида, 1280 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 982 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Иклими субекваториал, ўртача температура январда 20,6°, июлда 15,5°; йилига 850 мм чамасида ёғин ёғади. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни, темир йўл стансияси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Йирик қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо-тақсимот маркази. Енгил, озиқовқат, полиграфия, семент, металлсозлик саноати корхоналари, университет, этнография институти, Африка тадқиқотлар институти, кутубхона, театр, Ливингстон музейи, ботаника боғи бор. Лусака 1905-йилда Ливингстон — Брокен-Хилл темир йўлдаги стансия ёнида вужудга келган. Шаҳар эркин режа асосида қурилган. Лусака 1935-йилдан Шимолий Родезия Британия протекторати маъмурий маркази. 1964-йилдан мустақил Замбия пойтахти.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |