Лутфийи Соний (15–16-асрлар) – машҳадлик форсийнавис шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Машҳад шоири ва зурафоси эканлигини айтиб, қуйи­даги матлаъсини келтиради:

Шуд чу меҳмони ман он шамъи шабафрўз имшаб,

Кош то субҳи қиёмат нашавад рўз имшаб.

(Мазмуни: Кечани ёритувчи ул шамъ менинг меҳмоним бўлди бу кеча,

Кошки эди, қиёматгача тонг отмаса бу кеча)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.