Лутфулла Муталлиб (1922.11.16 — 1945.9.18) — ХХ аср уйғур шоири, драматург, мустамлакачиликка қарши кураш ташкилотчиси[1]. Лутпулла Муталлип со’нгги уйг’ур ше’риятида машҳур шоирлардан биридир. Ҳозирги замон Шинжонг уйғур адабиётининг асосчиларидан бири. Дастлаб Ғулжадаги бошланғич мактабда (1932—1936), сўнгра Илидаги рус гимназиясида, Урумчидаги Ўлка ўқитувчилар тайёрлаш институтида (1936—1941) ўқиган. 1941 — 44 йилларда „Син Сзян газити“ ва „Оқсув газити“да ишлаган. Шеърлари 1937-йилдан „Или дарёси“ газ.да эълон қилинган („Биз Син Сзян фарзандлари“ ва бошқалар). „Муҳаббат ва нафрат“ (1956) достони уйғур халқининг жамият иллатларига қарши курашига бағишланган. Л. М. ҳажвий ҳикоялар, „Довонлар ошганда“ номли роман, „Самсоқ аканг қайнайди“, „Бўрондан кейин офтоб“, „Чаман ва Полвон“, „Кураш қизи“, „Тоҳир ва Зухра“ каби песалар ёзган.

Лутфулла Муталлиб
Таваллуди 16-ноябр 1922-йил
Вафоти 18-сентябр 1945-йил(1945-09-18)
(22 ёшда)
Ақсу
Фуқаролиги Хитой Республикаси
Миллати уйғур
Дини ислом

Манбалар

  • Ёшлик худди чақмоқ, Т., 1976; Йилларга жавоб, Т., 1983.