Lutfulla Nazrullayev
Лутфулла Назруллаев (1903-йил 15-июл, Бухоро — 1962-йил 27-декабр, Тошкент) — театр актёри. Ўзбекистон халқ артисти (1945).
| Лутфулла Назруллаев | |
|---|---|
|
| |
| Жанр | сатира |
Биографияси
Москва ўзбек драма студиясида ўқиган (1924—1927). Дастлаб Бухоро театрида ишлаган (1921 −24). 1927-йилдан Ҳамза театрида ишлаган. Холмат („Бой ила хизматчи“), Ҳусайн Бойқаро („Алишер Навоий“), Дадавой („Навбаҳор“), Раҳимжон („Шоҳи сўзана“), Полоний („Гамлет“), Егор („Егор Буличёв ва бошқалар“), Эстеван („Қўзибулоқ қишлоги“), Горностаев („Любов Яровая“) каби ранг-баранг ва тўлақонли саҳнавий образлар яратиб, ўзбек актёрлик мактабининг шаклланишига муносиб ҳисса қўшди. Назруллаев ўзбек театрида биринчи бўлиб, Ҳусайн Бойқаро сиймосини бутун мураккаблиги билан гавдалантирган. „Алишер Навоий“ филмида эса Уста Жалолиддин образини яратди. Қандай рол уйнамасин, Назруллаев овози, юз ифодалари, тана ҳаракатларидан унумли фойдаланиб, Уз қаҳрамонларининг авваламбор инсоний моҳиятини, феълатворини, кайфиятини ифода қилишга интилган. У, айниқса, кулгили ва ҳажвий образлар устаси бўлган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |