Lyej
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Леж, Лейк — Белгиянинг шарқий қисмидаги шаҳар. Леж провинсиясининг маъмурий маркази. Урт ва Маас дарёлари қўшилиш ерида жойлашган. Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Дарё порти, канал орқали Антверпен шаҳри билан боғланган. Аҳолиси 185,6 минг киши (2000). Леж мамлакатнинг оғир саноат марказларидан. Қора ва рангли металлургия, машинасозлик ривожланган. Кимё ва резина-техника, ойна-шиша (юқори сифатли биллур ишлаб чиқариш), семент, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ов қуроллари ва спорт анжомлари ишлаб чикарилади. Шаҳар яқинидаги Херсталда йирик ҳарбий саноат корхонаси жойлашган. Тошкўмир олинади. Ун-т, бадиий академия, консерватория, нафис санъат, археология ва бошқа музейлар бор. Шаҳарга ВИИИ асрда асос солинган. 1830-йилгача турли давлатлар таркибида бўлиб келди. Меъморий ёдгорликлардан 10— ХВИИИ асрларда қурилган собор, черков, ратуша ва саройлар сақланган. Леж ёзувчи Ж. Сименон ватани.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |