Лёсс (немисча: Лосс — юмшоқ), соз тупроқ — континентал иқлимда ҳосил бўлган майда заррали ғоваксимон, чўкинди тоғ жинси. Ранги сарғиш ёки оч кулранг, ғоваклиги 40—60%. Калсий ва магний карбонат тузлари лёсс миқдорининг 5% дан кўпроғини ташкил қилади. Лёсс қатламида майда тош ва қум бўлмайди. Лёсснинг 60%дан ортиқроғи 0,05—0,001 мм келадиган чангсимон зарралардан, 10% часи 0,001 мм дан кичик гил зарраларидан иборат. Сув ўтказувчанлиги бир хил эмас. Таркибидаги тузлар сементлаш хусусиятига эга бўлгани учун қуруқ ҳолда қаттиқ, намда ивувчан. Лёсс таркибида сувда тез эрийдиган туз кўп.

Лёсснинг минералогик таркиби кварс, бир оз дала шпатлари, гил минераллари (каолинит, монтмориллонит), калсий, слюдалар ва бошқа дан ташкил топган. Лёсснинг пайдо бўлиши ҳақида бир қанча фикрлар мавжуд. В. А. Обручев, Ф. О. Мавлонов ва А. Р. Павловлар Ўзбекистон ва Ўрта Осиёда тарқалган лёссларни ўрганиш натижасида пролювиал йўл билан, яъни тоғ жинсларининг нурашидан пайдо бўлган майда (0,05— 0,001 мм ва ундан кичик) зарраларнинг оқар сувлар (ёмғир сувлари) таъсирида ювилиб, тоғ этакларининг пастки текислик қисмларига оқиб келиб ётишидан, шамол воситасида олиб келинган зарраларнинг йиғиндисидан пайдо бўлади деб тушунтирадилар. Ч. Лаел ва Ю. А. Скворсовлар лёсс аллювиал йўл билан, яъни майда жинс зарраларининг оқар сувлар (сой, даре) ёрдамида дарё қирғоқларига ётқизилишидан, лёсс. С. Берг ва бошқа Л.лар тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари натижасида турли майда заррали жинсларнинг йиғилишидан, яна бир гуруҳ олимлар эса Л. микроорганизмлар ёрдамида ҳосил бўлади деб ёзадилар.

Лёсс Хитой, Ўрта Осиё, Ғарбий Сибир, Шимолий Кавказ,. Шимолий Қозоғистон, Украина ва Шимолий Америкада кўп тапқалган. Шаҳар ва қишлоқ хўжаликларида, экинзорларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда, метрополитен, ирригация ва энергетика иншоотлари ва ҳоказони қуришда, темир йўл ва автомобил йўлларини ўтказишда муайян ҳудуддаги мавжуд Л. қатламларининг муҳандислик-геологик хусусиятларини мукаммал ўрганиш муҳимдир.

Лёсснинг қалинлиги бир неча м дан бир неча юз м гача етади. Энг калин лёсс Хитой ва Ўрта Осиёда тарқалган (150– 200 м атрофида). Ўзбекистонда лёсснинг қалинлиги Боботоғнинг шимолий-ғарбий ён бағрида 150 м, Қарши ва Мирзачўлда 130 м, Чирчиқ водийсида 60– 100 м, Зарафшон ва Сангзор дарёлари оралигидаги майдонларда 60–80 м, Тошкент, Пискент массивларида 40– 80 м, Самарқанд атрофида 80–100 м, Тожикистоннинг Ёвон водийсида 160 м га етади.

Лёсс жинслари тоғ ён бағрида, тоғ оралиғи ботиғи, тоғ олди эгилмалари ва пасттекисликларида учрайди. Мае, Алп, Карпат тогларида 4000–5000 м баландликда, Помирда 3000–3200 м, Ғарбий Помирда 4400–4500 м, Шимолий Кавказда 1300–1500 м., Чатқол-Қурама тоғларида 1000–1800 м, Боботоғда 1200–1900 м, Фарғона тоғларининг жан.-ғарбида 1700–2200 м да учрайди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил