Лю Бан (милоддан аввалги 256-195 йиллар) — Хан сулоласининг асосчиси ва биринчи императори.

Император исмлари

  • Асли исми — Лю Бан
  • Ибодатхона номи — Хан Гаозу.
  • Иккинчи исм — Жи.

Ҳаёти

Лю Бан мил. авв. 256-йилда Син империясининг Сишуи вилоятининг Пей округида (ҳозирги Цзянсу вилояти ҳудудида) туғилган. Ёшлигида у вилоят (тинзҳанг) бошлиғи эди. Кейинчалик, у Чен Шенг ва Ву Гуанг қўзғолонига қўшилиб, ўзини Пей Гонг (Пей минтақаси шаҳзодаси) деб эълон қилади. Сунмен (хитой байрами) зиёфатида Лю Банга суиқасд уюштирилади, лекин у маслаҳатчиси Чжан Лиан режасига амал қилиб, қочишга муваффақ бўлди. Лю Бан кейинчалик Хан-ван унвонини олди. У кучга эга бўлиб, Хан Синни қўллаб-қувватлади ва уни генерал унвонини берди, Ченсангда у алдамчи ҳийла қилди ва Сян Юга ҳужум қилди. Уларнинг қарама-қаршилиги 4 йил давом этди, натижада Лю Бан Сиан Юни мағлуб этди ва Хан сулоласига асос солди. Лю Бан ўзини император деб эълон қилгандан сўнг, у император оиласидан бўлмаган генераллар Хан Син, Пен Ю ва Йин Бу кабилардан ванг(қирол) унвонини олиб ташлади, фақат император оиласидан чиққанлар ванг унвонини олдилар. Император империяни тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чораларини кўрди. У Ғарбий Хан сулоласининг гуллаб-яшнашига асос солган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ши, Цзи. «Исторические записки» (русча). М.: Восточная литература, 1992 — 20-бет.