Lyublin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Люблин — Полшанинг шарқий қисмидаги шаҳар, Люблин воеводасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 356,2 минг киши (1999). Мамлакатнинг муҳим саноат ва маданий марказларидан. Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик (автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги), озиқ-овқат, кўн-поябзал, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Тикувчилик буюмлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Л.да бир неча олий ўқув юртлари, университет, музейлар, театрлар бор.
Л. қўлёзмаларда Х асрдан тилга олинган. Шаҳарда 1569-йилда Люблин унияси имзоланган. 1807—15 йилларда Варшава герсоглиги, 1815-йилдан Россия империяси таркибида бўлган. 1918-йилдан Полша таркибига ўтган. 1939-йилда немис фашистлари босиб олган. Шаҳар яқинида Майданек конслагери ташкил этилган. 1944-йилда немис фашистларидан озод қилинган. 1945-йил 17-январда Варшава озод қилингунга қадар Полшанинг муваққат пойтахти бўлиб турган. Меъморий ёдгорликларидан қаср (13— ХВИ асрлар), ратуша (ХИВ аср), костёллар, Любомир саройи (ҳозирги университет), театр биноси ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |