ЗАМЕНГОФ (Заменҳоф) Людвик (Лазар Маркович) (полякча: Лудwик Łазарз Заменҳоф) [1859.15(27). 12, Белосток — 1917.14(27).4, Варшава] — эсперанто тили асосчиси, врач. 1887—97-йилларда Украина (Херсон, Лвов, Одесса ва б.) да яшаган. Др Эсперанто тахаллуси билан халқаро ёрдамчи сунъий тил лойиҳасини нашр эттирган. Шу тилда ўзининг бир қанча илмий ишларини яратган ("Байналминал тил" ва б.). 3. "Халқаро тил" (1887), "Халқаро тилнинг моҳияти ва келажаги" (1900) каби илмий асарлар муаллифи[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил