Люида — Хитойнинг шим.-шарқий қисмидвги маъмурий шаҳар ҳудуди, Ляодун я. о.нинг жанубий чеккасида. Люйшун, Далян шаҳарлари ва бир қанча уезд ҳамда майда оролларни ўз ичига олади. Майдони 4 минг км². Муҳим порт ва савдо-саноат маркази. Л.нинг Сариқ денгиз соҳилидаги музламайдиган порти Хитойнинг ташқи иқтисодий алоқаларида муҳим аҳамиятга эга. Кемасозлик ва бошқа машинасозлик тармоқлари, электротехника, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил