Lyuksemburgda Islom
Люксембургда протестантизм, православлик ва иудаизмдан кейин диндорлар сони бўйича Ислом энг кам тарқалган дин ҳисобланади. Люксембургда 2008-йилдан бошлаб ислом ҳуқуқий жиҳатдан расман тан олинган динлардан бири ҳисобланади.
НАТО ҳисоботига кўра, Люксембургда 4000 га яқин мусулмон истеъқомат қилади. 1970-йилларнинг ўрталарида 300 га яқин мусулмонлар бўлса, 1990-йилларнинг ўрталарига келиб 3000 дан ортиқ мусулмонлар бор эди. Ўша вақтдан бери мусулмонлар сони собиқ Югославиядан келган қочқинлар билан икки баравар кўпайди, асосан боснияликлар ҳисобига аҳоли орасида ислом дини вакиллари кўпайди. Лекин қочқинлар Люксембургда бир неча йилдан ортиқ қолмаганлар[1][2]. Люксембург ва айрим бошқа Европа давлатларида мусулмонлар тарқалишига асосий сабаблар миграция ҳисобланади.
1960-йилгача Люксембургдаги мусулмонлар қўшни давлатлардаги диний таркибидек жуда озчиликни ташкил этар эди, бироқ мусулмонлар кела бошлагандан сўнг аста-секин бутун Люксембург мамлакати бўйлаб жойлаша бошладилар. Бугунги кунга қадар Люксембургда олтита масжид мавжуд: Мамерда (шунингдек, Ислом маданияти маркази биноси), Нидеркорн, Эсч-сур-Алзетте, Вилц, Диэкирч ва Люксембургда (Авенуэ де ла Гаре) шаҳр ҳудудларида масжидлар мавжуд. Люксембургда 12 000 мусулмон истеъқомат қилмоқда. Ҳозирги кунга келиб Люксембургнинг аҳоли таркиби орасида диндорлар сони бўйича Ислом иккинчи ўринда туради. Люксембургда католикликдан кейин Ислом дини энг кўп тарқалган дин ҳисобланади. Бироқ, бу рақам фақат тахмин ва тасдиқланмаган. Бундан ташқари, барча мусулмонларнинг фуқаролиги борми ёки йўқлиги маълум эмас.
Манбалар
- ↑ „Анти-Исламиc реаcтионс ин тҳе ЭУ: Лухембург“. Эуропеан Мониторинг Cентре он Раcисм анд Хенопҳобиа. 2009-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2012-йил.
- ↑ „Иммигратион ин Лухембоург: Неw Чалленгес фор ан Олд Cоунтрй“. Мигратион Информатион Соурcе. 2007-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-август 2012-йил.