Lyupin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Люпин (Лупинус), лупин, бўри дуккаги — дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўцимон усимликлар туркуми, ем-хашак, сидерат ва манзарали экин. Шим. ва Жан. ярим шарнинг мўътадил поясларида 100 га яқин (айрим маълумотларга кура, 200 дан ортиқ) тури усади. Деҳ-қончиликда 10 дан ортиқтури маълум. Л.нинг ватани — Ўрта Ер денгизи соҳиллари ва Шим. Америка. 4 тури — бир йиллик турларидан — ингичка баргли ёки кук Л. (Л. ангустифолиус), сариқ Л. (Л.лутеус), оқ Л. (Л. албус), шунингдек, куп йиллик туридан сербарг н.(Л.полйпҳйллус) экилади. Бу турлар барг шакли, гулларининг ранги ва кат-та-кичиклиги ҳамда уруғларининг майда ёки йириклиги билан бир-биридан фарқ қилади. Ингичка баргли Л. Европанинг Шим. минтақаларида, сариқ ва оқ Л. Марказий Россияда, тукли Л. (Л. пилосус) Грузияда экилади. Ўзбекистонда коллексия экинзорларида устири-лади. Илдизи ўқилдиз. Пояси уцимон, шохланади, баландлиги 1,5 м гача боради. Бар-ги панжасимон, йирик, бандли. Тўпгули шингил. Сариқ Л. гули хушбўй. Турларига қараб гулининг ранги ҳар хил. Меваси кўп уруғли дуккак. Ўсув даври 80—155 кун. Иссикликка талабчан. Ингичка баргли. Л. майсаси —6° совуққа чидамли. Ҳамма турлари намсевар, узун кунли. Шоналаш даврида тез усади. Л. дони таркибида, турларига караб, 30— 40% оқсил ва 5—20% ёг , А, В, С, витаминлари, баргида, поясида ва донида 1—2% заҳарли алкалоидлар (люпи-нин, люпинидин, спартеин, люпанин) бор. Л.нинг алка лоиди кам бўлган озуқабоп навлари ХХ асрнинг 30-йилларида яратилган.
Кишилар қадимдан (мил.дан 2000-йил олдин) Л.дан фойдаланиб келадилар. Дастлабки даврда Л. овқатга ишлатиладиган ва молларга бериладиган дони учун экилган. Кейинчалик ундан кўкат ўғит тарзида фойдаланилган. Бир йиллик Л. кўкат учун оддий қаторлаб, уруғ олиш учун кенг қаторлаб (қатор ораси 45 см) экилади. Ҳосилдорлиги кўкпоя бўйича 100—120 т/га, дони бўйича 34— 35с/га.
Кўп йиллик ва бир йиллик Л.нинг айрим навлари манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.
Ҳалима Отабоева.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |