Лютня (араб, ал-уд — хушбўй дарахт) — торли тирнама мусиқа чолғуси. Косахонаси, катта, дастаси калта ва кенг , қулоқлар жойлашган учи қайрилган. 6-11 ичак тори, 4 (ХВИ асрдан бошлаб 11) пардаси бўлган. Ўрта Осиёдан араб мамлакатлари орқали Испания ва Сицилияга ўтган уч асосида юзага келиб, ХИВ асрда Лютня номи билан бутун Европага тарқалган. Садоланиши, Европа кўповозли (асосан, гомофония услубидаги) мусиқасига хос парда тузилиши, товушқатор тизими билан ўтмишдошидан фарққилган. Уйғониш даврида ютня якканавоз ва ансамбл чолғуси сифатида Европа мусиқа маданиятида асосий ўринни эгаллаган. Лютня учун композиторлар махсус асарлар яратган, халқ куйларини қайта ишлаган. Л. асарларининг ноталари табулатура тарзида чоп этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил