MALAKUT
МАЛАКУТ - олий илоҳий ҳокимият, Аллоҳнинг ғоя ва қарорлари, унинг илоҳий сирлари (асрор)нинг олий олами. Қур’онда М. истилоҳи Аллоҳнинг олий ҳокимияти ма’носида келган ва у оддий, "эрдаги" ҳокимиятдан бутунлай ўзгача (6:75; 7:185/184; 23:88/90; 36/83). М. билан одатда жабарут (илоҳий қудрат) тушунчаси ҳам боғлиқ. М. ва жабарутга инсон ақли бовар қилмайди, бироқ улар предмет сифатида "Қуйи", моддий оламда акс этган. Улар мукаммаллик ва доимийлик билан ажралиб туради, ҳоз. ва келажак ҳаёт ҳақидаги билимларни ўзларида сақлайдилар. "Олам ал-М." (М. олами) ва М.нинг ўзи қўшимча синоним сифатида ишлатилади. Жабарут одатда М. ва мулк ўртасидаги мавқени эгаллайди ва М. ғояларини мулкда амалга ошишида воситачи бўлиб хизмат қилади. М., жабарут ва мулк Қур’онга қилинган ўрта асрлардаги шархларда, суннийлар, шиалар, со’фийларнинг асарларида кўп учрайди. Уларни қўллашдаги фарқларга қарамасдан, уларнинг асосий ма’носи, мазмуни одатда ўзгаришсиз қолган.
[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-09-22 санасида архивланган)[1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „ҳттпс://н.зиёуз.cом“. 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-сентябр.