Moskva davlat universiteti
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Москва университети – М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети — Россиядаги илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган энг йирик олий ўқув юрти. 1755-йил М. В. Ломоносов ташаббуси билан ташкил қилинган. Дастлаб фалсафа, ҳуқуқ ва тиббиёт факултетлари бўлган. Университет подшо Россиясида илғор фан ва маърифат маркази бўлган. Унда йирик олимлар то'планиб, турли илмий йўналишлар шаклланган. Университетда А. Н. Радишчев, А. С. Грибоедов, М. Ю. Лермонтов, В. Г. Белинский, А. И. Герсен, А. Н. Островский, И. С. Тургенев, К. Д. Ушинский, А. П. Чехов ва бошқа машҳур кишилар ўқиган. 1940-йил М. В. Ломоносов номи берилган. Физика, математика, кимё, биология, геология, география, филология, тарих, фалсафа, психология, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таркибида 18 факултет, Осиё ва Африка мамлакатлари институти, олий ўқув юртидан кейинги таълим ва ўқитувчилар малакасини ошириш муассасалари, дарслар франсуз тилида олиб бориладиган коллеж бор. Университетда 200 дан ортиқ кафедра ва 430 илмий тадқиқотлар лаборатория ва стансия, 4 илмий тадқиқотлар институти (механика, ядро физикаси, П. К. Штернберг номидаги астрономия, Д. Н. Анучин номидаги антропология), ҳисоблаш маркази, 4 расадхона, 3 музей, Ботаника боғи, илмий кутубхона (1756-йил ташкил этилган; 6 млн.дан ортиқ асар сақланади), нашриёт (1927-йил ташкил этилган) мавжуд. 1992-йил университет ўзини ўзи бошқарувчи Россия давлат олий ўқув юрти макрмини олди. Университетда 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади, 9 мингга яқин илмий педагогик ходим ишлайди.[1]
русча: Московский государственный университет имени М. В. Ломоносова (МГУ) | |
|
| |
Халқаро номи |
Ломоносов Мосcоw Стате Университй |
|---|---|
| Тури | университет |
| Асос солинган санаси | 1755 |
| Ректори | Виктор Антонович Садовничий |
| Жойлашуви |
Москва , Россия |
| Веб-сайти | мсу.ру |
Филиаллари
Москва давлат университетининг бошқа шаҳарларда филиаллари мавжуд. МДУ илк филиали 1999-йилда Украинанинг Севастопол шаҳрида очилди. Бир йил ўтиб, яъни 2000-йилда Қозоғистон пойтахти Астанада Москва давлат университети филиали очилди. 2006-йили Ўзбекистон пойтахти Тошкентда, 2008-йили Озарбайжон пойтахти Бокуда, 2009-йили Тожикистон пойтахти Душанбеда, 2015-йили эса Арманистон пойтахти Ереванда ушбу университет филиали очилди.
-
Севастополдаги МДУ филиали
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |