Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeks
| Ушбу мақола Ўзбекистон сиёсати ва ҳукуматига бағишланган туркумнинг бир қисмидир |
|---|
|
|
| Вазирлар Маҳкамаси |
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖК) -маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва маъмурий жазога оид қонунларнинг муайян тизимга солинган мажмуи. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1994-йил 22-сентабрда қабул қилиниб, 1995-йил 1-апрелдан кучга кирган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 5 бўлим, 31 боб ва 348 моддани ўз ичига олади. Кодекснинг умумий қоидалари баён қилинган 1-бўлимида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг вазифалари, мазкур ҳужжатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг , Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатлари, маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби масалалар баён қилинган, 2-бўлим маъмурий ҳуқуқбузарлик ва маъмурий жавобгарлик масалаларига бағишланган, 3-бўлим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар), 4-бўлим маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш, 5-бўлим маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишга бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |