MUZBEL
Музбел — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Музбел маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Музбел | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Қишлоқ номи икки қисмдан иборат: муз ва бел. Муз сувнинг қаттиқ, кристалл ҳолатини билдиради. Тоғ ҳудудларидаги музликлар ҳам маҳаллий аҳолида муз деб аталади. Айрим ҳолларда бу сўз совуқ сув маъносида ҳам қўлланади.
Бел эса географик термин бўлиб, асосан оронимлар таркибида учрайди. У кўпгина туркий тилларда “паст тоғ”, “тоғ тизмасининг пасайган жойи” ёки “давон” маъноларини англатади. Аслида бел (туркий), давон (мўғулча), ағба (арабча) ва кўтал (форс-тожикча) атамалари маънодош бўлиб, “тоғдан ошиб ўтадиган қулай йўл” маъносини билдиради[1].
Қишлоқ учта баланд бўлмаган, аммо нисбатан совуқ давон ёнида жойлашганлиги сабабли Музбел деб аталган. Шу тариқа ороним асосида ойконим шаклланган.
Манбалар
- ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.