MY5
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. |
„Менинг Юртим“ (қисқача „МЙ5“ билан танилган) — Ўзбекистондаги бутун оила учун мўлжалланган нодавлат мусиқий-кўнгилочар ва маърифий телевизион канал. Ушбу канал фаолиятини 2014-йил 12-ноябрдан бошлаган.
| МЙ5 | |
|---|---|
| Менинг Юртим | |
|
Жорий логотипи, 2018–бугун | |
| Мамлакат |
|
| Намойиш вақти | кун-у тун |
| Намойиш ҳудуди |
|
| Тил(лар)и | Ўзбек тили |
| Бошқарув маркази | Тошкент шаҳри, Ҳамид Олимжон майдони |
| Тасвир формати |
576и (СДТВ) 1080и (ҲДТВ) |
| Мазмуни | мусиқий-кўнгилочар |
| Эфирга чиққан | 2014-йил, 12-ноябр |
| Томошабинлар | 35 |
| Асосчиси | Фирдавс Абдухолиқов[1] |
| Раҳбарлари |
2014 - Назира Максудова |
| Алоқадор телеканаллар |
Севимли ТВ ЗЎР ТВ Миллий ТВ |
| Телеканал овози | Жалолиддин Мирзаев[6] |
| Шиори | Кўнгилочар кўрсатувлар орқали ёшларга билим улашиш. |
| Сайт | мй5.медиа |
Номи
„МЙ5“ қисқартмаси ўзида сўз ўйинини мужассам этади:
- Бирикма „Менинг Юртим“ сўзларидан ташкил топган бўлиб, у Ватанга садоқатни англатади.
- „Мй“ сўзи инглиз тилидан таржима қилинганида „менинг“, „менга тегишли“, „меники“, „менга мансуб“ маъноларини англатади. „5“ рақами эса, ишлар аъло даражадалигини ифодаловчи кўрсаткичдир.[манба керак]
Фаолияти
12-ноябр 2014-йилдан ўз фаолиятини бошлаган янги „Менинг юртим“ нодавлат телеканали шу йилнинг декабр ойидан тўлиқ эфирда намойиш этила бошланган[7] Ҳозирги кунда „Марказий студия“[8][9][10][11], „Ҳаштаг“[12][13], „Лике бос“[14], „Яширин камера“, „Музқаймоқ Партй“, „Ҳудуд“, „Дийдор ширин“, „Хуш кўрдик“, „Ҳаппй тиме“, „Кинолифе“, „25-кадр“, „Эътибор марказида“ каби кўрсатувлари халқ орасида машҳурликка эришди.
Жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан анъанавий ташкил этиладиган „Олтин қалам“ мукофоти учун 2019-йилдаги халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида телевидение йўналиши бўйича биринчи ўринга „Менинг юртим“ телеканалининг „Марказий студия“ дастури сазовор бўлди. Сарвар Баҳоридов, Амирхон Умаров, Жалолиддин Мирзаев, Ҳилола Исоқова, Тимур Ражабов,Умида Олимова каби ёш ижодкорлардан иборат жамоа ёшларга оид давлат сиёсатини кенг тарғиб қилиш билан бирга халқимиз турмуш тарзини фаровон қилиш йўлида қатор таҳлилий-танқидий материалларни эфирга узатиб келмоқда[15][16][17][18].
„Менинг Юртим“ телеканалида 2026-йилдан бошлаб Ўзбекистон тарихида илк маротаба бутун дунёдаги ватандошлар иштирок эта оладиган “Мусофир шоу” капитал шоусига старт берилди[19][20][21][22]. „Мусофир шоу“ — Ўзбекистонда ва хорижда яшаётган ўзбекистонликларни ягона рақамли платформа орқали бирлаштиришга қаратилган кўнгилочар-ижтимоий лойиҳа бўлиб, унда иштирок этиш жараёни тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилади. Лойиҳа доирасида иштирокчилар „Биз Медиа“ платформасига обуна бўлиш орқали махсус идентификация рақамини қўлга киритади ва ғолиблар жонли эфирда тасодифий танлаш дастури ёрдамида аниқланади. Шоу совринлари қаторига пул мукофотлари, маиший техника воситалари ва автомобиллар киради[23][24][25][26][27].
Манбалар
- ↑ ЎзеОАВМА раиси Фирдавс Абдухолиқов ҳақида, 2020-11-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-11-04
- ↑ Бугун “Менинг юртим” канали кадрлар таркибида ўзгаришлар!
- ↑ Таниқли телебошловчи «Менинг Юртим» телеканали ижодий директори бўлди
- ↑ „“Менинг юртим” канали кадрлар таркибида о'згаришлар!“. 2019-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
- ↑ МЙ5'да нима гаплар? Телеканал қайта жонланадими?
- ↑ Менинг юртим телеканали овози ва бошловчиси – Жалолиддин Мирзаев
- ↑ „Телеканал фаолиятининг бошланиш даври“. 2018-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.
- ↑ „МЙ5 опроверг информацию о девушке, питавшейся покончит с собой (видео)“. 2018-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-ноябр.
- ↑ Марказий студия кўрсатуви сонлари
- ↑ МЙ5 отреагировал на сообщэния о суициде девушки после съэмки скритой камерой
- ↑ Райҳон Ғаниэва Мй5 телеканалининг „Марказий студия“ кўрсатувига интервю берди
- ↑ Ҳаштаг кўрсатуви ИТ-Лифе билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
- ↑ Ҳаштаг кўрсатуви сонлари
- ↑ Лике бос кўрсатуви сонлари
- ↑ „Олтин қалам“ ХИВ Миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари тақдирланди
- ↑ „Олтин қалам“ ХИВ миллий мукофоти: Ғолиблар тақдирланди!
- ↑ Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХИВ миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари, 2021-05-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-05-09
- ↑ “Олтин қалам-2019”: “Марказий студия” – телевидение йўналишида биринчи!, 2021-05-09да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-05-09
- ↑ [1]
- ↑ [2]
- ↑ [3]
- ↑ [4]
- ↑ [5]
- ↑ [6]
- ↑ [7]
- ↑ [8]
- ↑ [9]