M 32
| М32 | |
|---|---|
|
| |
| Маълумот | |
| Обект тури | Э2 |
| Жойлашуви | |
| Даври | Ж2000.0 |
| Физик хоссалари | |
| Масофа | тахминан 2.9 миллион ёруғлик йили |
| Массаси | 3 000 000 000 М☉ |
| Ихтирочи | Ле Гентил |
М 32 (НГC 221) — Андромеда юлдузлар туркумидаги митти эллиптик галактика бўлиб, Андромеда галактикасининг (М 31) фазовий йўлдоши. 1749-йилда Ле Гентил томонидан кашф этилган (франсузча: Ле Гентил).
У Ҳуббле фазовий телескопи воситасида Э2 галактикасининг намунаси сифатида таснифланган[1].
Астрофизиклар Верй Ларге Аррай радиотелескопларидан фойдаланган ҳолда М32 эллиптик галактикасида М32* супермассив қора туйнуги борлигини ҳам аниқлашга муваффақ бўлишди[2][3]. Унинг массаси тахм. 2,5 миллион Қуёш массасига тенг бўлиб, бу Сомон йўли галактикасидаги қора туйнук массасидан (тахминан 4 миллион Қуёш массаси)[4][5] кичикдир.
Мичиган университети астрофизиклари Андромеда галактикасини (М31) ўраб турган юлдузлар ёғдусининг кўп қисми 2 миллиард йил аввал Андромеда галактикаси билан тўқнашган йирик М32п галактикаси қолдиқлари эканини ҳисоблаб чиқишди. Тўқнашувдан сўнг галактиканинг қолган-қутган юлдузлари М 32 галактика йўлдош кўринишида Андромеда галактикаси атрофида айланмоқда[6][7].
Кузатиш усули

Унчалик ҳам катта бўлмаган, аммо етарли даражада ёрқин ҳисобланувчи эллиптик галактика — бу Андромеда туманлиги (Мессиэр каталогида № 31 сонли обект) атрофини кузатганлар, одатда, илк қарашда қайд этадиган жиҳатдир. Энг оддий диафрагмали ҳаваскор телескопда (линзасининг диаметри 100 мм+ бўлган) ҳам М 32’нинг диффуз-қоришиқ табиати сезилади. У М 31 марказидан ярим даража жанубда ётади. Каттароқ ҳаваскор телескопларда қаралса, М 32 да деярли юлдуз шаклидаги ядро ва ёрқинлиги аста-секин ёйилиб кетадиган ихчам, бироз овал ёғдуси кўзга ташланади.
Мессиэр каталоги бўйича қўшнилари
- Улкан " Андромеда туманлиги " супергигант спирал галактика бўлиб, М 32 физик сунъий йўлдошдир;
- М110 — бошқа эллиптик галактика, шунингдек, М31 сунъий йўлдоши, М 32 нинг нариги томонида жойлашган, чўзилган ва унчалик ёрқин эмас.
Адабиётлар
- Павло Руденко, Гуй Wортҳей, анд Марио Матео Интермедиате-Аге Cлустерс ин а Фиэлд Cонтаининг М31 анд М 32 Старс // Тҳе Астрономиcал Жоурнал. — 2009.
- Армандо Гил де Паз, Баррй Ф. Мадоре, Ёунг-Жонг Соҳн, Ёунг-Wоок Леэ, Марк Сеиберт, Р. Мичаэл Рич, Луcиана Бианчи, Том А. Барлоw, Ёунг-Ик Бюн, Жосé Донас, Карл Форстер, Петер Г. Фриэдман, Тимотҳй М. Ҳеcкман, Патриcк Желинскй, Рогер Ф. Малина, Д. Чристопҳер Мартин, Бруно Миллиард, Патриcк Морриссей, Сусан Г. Нефф, Давид Счиминович, Осwалд Ҳ. W. Сиэгмунд, Тодд Смалл, Алех С. Сзалай, Баррй Й. Wелш, анд Тед К. Wйдер Галахй Эволутион Эхплорер Обсерватионс оф тҳе Ултравиолет Сурфаcе Бригҳтнесс анд Cолор Профилес оф тҳе Лоcал Гроуп Эллиптиcал Галахй М 32 (НГC 221) // Тҳе Астропҳйсиcал Жоурнал. — 2005.
Манбалар
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ Ҳо, Луис C.; Терашима, Юичи; Улвестад, Жамес С. Детеcтион оф тҳе "Аcтиве" Нуcлеус оф М32. — 2003.
- ↑ Детеcтион оф а Cомпаcт Нуcлеар Радио Соурcе ин тҳе Лоcал Гроуп Эллиптиcал Галахй М32.
- ↑ „манба3344“.
- ↑ Астрономы нашли в крошечной галактике М32 сверхмассивную чёрную дыру, 2018-08-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-12
- ↑ Тҳе Андромеда галахй’с мост импортант мергер абоут 2 биллион еарс аго ас М32’с ликелй прогенитор, 2018
- ↑ Туманность Андромеды в прошлом поглотила крупную соседнюю галактику
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |