Ма Лонг (1988-йил 20-октябрда туғилган) – хитойлик профессионал стол теннисчи, олти карра Олимпия ва уч карра жаҳон чемпиони. Яккалик баҳсларида амалдаги жаҳон чемпиони[1]. Барча даврларнинг энг буюк стол теннисчиси сифатида эътироф этилган[2][3][4]. 2016 ва 2020-йилларда эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида Олимпиада олтин медали совриндори сифатида „Катта дубулға“ турнирида карерасини якунлаган илк ва ягона эркак стол теннисчи[5]. Спортчи, шунингдек, Ёзги Олимпиада ўйинларида жами 6 та олтин медални қўлга киритган биринчи ва ягона стол теннисчи ҳисобланади. Бошқа ҳеч бир теннисчиси ушбу ўйинларда тўрттадан ортиқ медални қўлга киритмаган[6]. Ма Лонг хитойлик спортчилар орасида Ёзги Олимпиада ўйинларининг 6 та олтин медалини қўлга киритган ягона спортчи ҳамдир[7]. Ма Лонг жами 64 ой давомида (шунингдек, 2015- йилнинг март ойидан бошлаб кетма-кет 34 ой давомида) стол тенниси тарихида эркаклар рейтингида энг узоқ муддат давомида 1-ўринни эгаллаб турган[8]. Қолаверса, спортчи 2015, 2017 ва 2019-йилларда эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ҳам жаҳон чемпиони бўлган. Халқаро стол тенниси федерацияси томонидан Ма Лонгга „Диктатор“ ва „Аждаҳо“ (ушбу ном спортчининг исми – Лонг сўзидан келиб чиққан бўлиб, унинг мучал йили яъни аждар йилини билдиради) номлари берилган. 2014-йилдан бери стол тенниси бўйича Хитой миллий терма жамоаси сардоридир. 2024-йил август ойи ҳолатига кўра, Ма Лонг ИТТФ рейтингида 6-ўринда туради.

Ма Лонг
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Xitoy bayrogʻi Хитой
Турмуш ўртоғи Хиа Лу

Спорт фаолияти

Дастлабки фаолияти

Ўсмирлар ўртасида Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган Ма Лонг 2006-йилда 17 ёшида Бремен жаҳон чемпионати жамоавий баҳсларида олтин медални қўлга киритганидан энг ёш жаҳон чемпионига айланди[9]. Спортчи Қин Зҳижиан қўл остида спорт фаолиятини олиб боришидан олдин Wанг Ҳао ва Хитой терма жамоаси собиқ мураббийи Ма Каи Хуандан стол тенниси кўникмаларини олган. 22 ёшга тўлгунга қадар спортчи турли мусобақаларда яккалик баҳсларида юқори муваффақиятларга эришган. Умумий ҳисобда 11 та ИТТФ Wорлд Тоур финалига чиққан ва шулардан 8 тасида ғалаба қозонган. 2 марта Осиё Кубоги ва Wорлд Тоур Гранд Финалларида ғолиб бўлган. Шунингдек, 2 марта Осиё чемпионати финал босқичига чиққан (2007-йилда собиқ мураббийи Wанг Ҳаога ютқазган, бироқ 2009-йилда спортчини мағлубиятга учратган). Бундан ташқари, Хитой миллий ўйинлари ва Хитой чемпионати финалигача етиб бориб, ҳар иккала баҳсда ҳам Wанг Ҳаога мағлуб бўлган. 2010–2012-йиллар давомида дунёнинг 1-рақамли теннисчиси бўлишига қарамай, ИТТФ Wорлд Тоурдаги 560 кунлик ғалабали сериясидан сўнг рейтингда вақтинча пасайиб кетгани сабабли 2012-йилги Олимпиада ўйинларида Хитой терма жамоаси номидан ўйинларда иштирок этиш учун танлаб олинмаган. Спортчи Осиё Олимпия саралаш турнирида 6-ўйинда япониялик Коки Ниwа томонидан, кейинчалик 2012-йилги Корея очиқ чемпионатида Леэ-Санг-суга 4:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар ИТТФ Жаҳон рейтинги асосида саралаб олинганлиги сабабли Ма Лонг дунё рейтингида 1-ўринда турган бўлишига қарамай, яккалик баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита олмаган.

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Лиу Гуолиангнинг таъкидлашича, Ма Лонг энг яхши теннисчилардан бири бўлиш учун барча имконият ва қобилиятларга эга, бироқ йирик халқаро мусобақаларда босим остида ўйин олиб бориш учун кучли руҳий тайёргарликка эга эмас. Буни спортчининг 2008 ва 2009-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Тимо Болл ва Владимир Самсоновга, шунингдек, кетма-кет 3 та жаҳон чемпионатининг (2009, 2011, 2013) ярим финалида Wанг Ҳаога мағлуб бўлган ўйинларида (4:1, 4:2, 4:2) кўриш мумкин. Спортчининг ИТТФ Wорлд Тоур ва ички мусобақалардаги иштироки муваффақиятли бўлган бўлса-да, дастлабки 4 та жаҳон чемпионатларида финалга чиқа олмаган.

2013–2015-йиллар

2013-йилда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Wанг Ҳаога учинчи мағлубиятидан сўнг, Ма Лонг ушбу йилни муваффақиятли ўтказди. Спортчи иккита Хитой очиқ чемпионатида (финалда Wанг Ҳаони, кейин эса Ху Хинни мағлуб этди), Осиё чемпионатида (3-марта) ва Хитой миллий ўйинларида Фан Зҳендонгга қарши баҳсда тўлиқ устунликни қўлга киритди. Бироқ Ху Хин Ма Лонгни йил охирида ўтказилган ИТТФ Wорлд Тоур Гранд Финал баҳсида 4:3 ҳисобида мағлуб этди. 2014-йилнинг март ойида Фан Зҳендонгни мағлуб этган ҳолда тўртинчи бор Осиё кубогини қўлга киритди. 2014-йилги Жаҳон чемпионатида бирорта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамади. Германия терма жамоасига қарши финал баҳсларида ўйинчи дастлабки ўйинда Тимо Боллни, якуний ҳал қилувчи баҳсда эса Димитриж Овтчаровни мағлуб этди ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида Виcтор Барна мукофоти билан тақдирланди. Кейинчалик, 5-марта Хитой очиқ чемпионати ғолиблигини қўлга киритди. Ма Лонг ўзининг жамоадоши Зҳан Жике билан дастлаб 2014-йилнинг октябр ойида Дüсселдорфда ўтказилган Катта дубулға турнирида баҳсга киришган. Дастлаб 3:2 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, баҳс охирида рақиби ўйин тизгинини қўлган олган ҳолда, Ма Лонгни 12:10 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ноябр ойида Хитой миллий чемпионати финалига чиққан, бироқ Фан Зҳендонгга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган ва йилни муваффақияциз якунлаган.

2015-йилга келиб, Қувайт очиқ турнирида ғалаба қозонди[10], финалда Ху Хинни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Зҳанг Жикега қарши баҳсда 3:1 ҳисобидаги аламли мағлубиятидан кейин Германия очиқ чемпионатидаги шиддатли финал баҳсида ғалаба қозонди. Аммо спортчининг энг катта ғалабаси 2015-йилги Жаҳон чемпионатида қайд этилди. Мусобақада Ма Лонг финал баҳсига қадар ҳеч бир ўйинчига бир партиядан ортиқ мағлуб бўлмади. Финал баҳсида эса Фанг Бони 6 партияда мағлубиятга учратди[11]. Ушбу мусобада спортчи ўзининг энг яхши натижасини қайд этди, Ма Лонгнинг бундан олдинги яккалик баҳсларидаги энг яхши натижаси 2012-йилги Жаҳон чемпионати эди. Япония очиқ чемпионатида Шанг Кунга 4:1 ҳисобида ютқазган Ма Лонг Ху Хин устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 6-марта Хитой очиқ чемпионатида ғалаба қозонди. Сентябр ойида Фан Зҳендонг ва Байи устидан ғалаба қозонган ҳолда Хитой Суперлигаси чемпионлигини ҳам қўлга киритди. Ўйинларда олган жароҳатлари унинг Осиё чемпионатида қатнашишига халақит берди, бироқ шундай бўлса-да Ма Лонг октабр ойида Ҳалмстадда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди. 1/8 финалда Омар Ассарга мағлубиятидан ташқари мусобақада бошқа ҳеч бир ўйинда мағлуб бўлмади. Бу эса унинг рақибларига турнирнинг қолган қисмида ҳар бир сетда ўртача 6 очко тўплаш имконини берди. Йилнинг сўнггида жароҳатлар туфайли 2 та Жаҳон турнирларида иштирок эта олмади. Бироқ шундай бўлса-да, 3 та Жаҳон турнирларида ғолиб бўлганлиги боис Wорлд Тоур Гранд Финалда яна 1-ўринни эгаллади. Финалда яна Фан Зҳендонг билан тўқнаш келди ва ўйиннинг охирги партиясида 11:9 ҳисобида ғалаба қозонди. Умумий ҳисобда 3:2 ҳисобида (ўйин бошида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди) ғалаба қозонди. 2015-йилда Ма Лонг бор-йўғи 1 та халқаро мусобақани, умумий ҳисобда эса 5 ўйинни бой берган.

2016-йил

Ма Лонг 2016-йил январ ойида Германия очиқ чемпионатида ғолиб чиққан. Ўйинчи финалга қадар бирорта мағлубияциз ўйин ўтказган ва финалда Владимир Самсоновни 4:1 ҳисобида мағлуб этган. 2016-йилда Куала-Лумпурда ўтказилган Жаҳон чемпионатида Японияга қарши жамоавий баҳсларда иштирок этган ва Хитой терма жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган. Шу орқали спортчи кетма-кет 3 та жаҳон чемпионати жамоавий баҳсларида мағлубияциз ўйин ўтказган. Март ойида Ма Лонг Қувайт очиқ турнири финалига чиққан, аммо финалда 2016-йилги Чинаъс Триалс ўйинларида спортчини 5:4 ҳисобида мағлубиятга учраган Зҳан Жике томонидан 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Бироқ орадан бир ҳафта ўтгач, жамоадоши Фан Зҳендонгни 5 та ўйинда мағлуб этиб, Қатар очиқ турнирида ғалаба қозонган. Шу орқали ИТТФ Wорлд Тоур яккалик мусобақаларида энг кўп чемпионлик унвонини қўлга киритган спортчи Wанг Лиқиндан ўзиб кетган. Апрел ойида Осиё олимпия саралаш турнирида Зҳжанг Жике ва Фан Зҳендонгларни мағлуб этиб, тўғридан-тўғри Риода ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинлари яккалик баҳсларига йўлланмани қўлга киритган. Шундан сўнг Ма Лонг июн ойининг ўрталарига қадар бошқа бирорта халқаро мусобақаларда иштирок этмаганига қарамай, жаҳон рейтингида биринчиликни сақлаб қолган. Бироқ кейинчалиик икки ҳафта ичида Ху Хин спортчини икки маротаба, дастлаб Япония очиқ турнири ярим финали 6-ўйинида ва Корея очиқ турнири финалида мағлуб этган. Спортчи ўша вақтда 2012-йилдан бери халқаро миқёсда энг қисқа вақт оралиғида 2 маротаба мағлубиятга учраган[12].

Шахсий ҳаёти

Ма Лонг Нанкин шаҳридан бўлган Хиа Лу билан оила қурган[13]. 2017-йил 10-декабрда Сина Wеибо исмли ўғил фарзанд кўришган[14].

Ма Лонг, шунингдек, жамоадоши Лиэ Шиwен билан яқин дўст бўлиб, 2019-йилги жаҳон чемпионатида Лиу Шиwеннинг ғалабасидан хурсанд бўлиб йиғлаган[15].

Карера рекордлари

Яккалик (2022-йил октябр ҳолатига кўра)[16]
  • Олимпия ўйинлари: чемпион (2016, 2020)
  • Жаҳон чемпионатлари: чемпион (2015, 2017, 2019), ярим финал (2009, 2011, 2013, 2023)
  • Жаҳон кубоги: чемпион (2012, 2015), иккинчи ўрин (2014, 2020), учинчи ўрин (2008, 2009, 2017).
  • Осиё чемпионати: чемпион (2009, 2011, 2013), иккинчи ўрин (2007).
  • Осиё Кубоги: чемпион (2008, 2009, 2011, 2014), иккинчи ўрин (2019).
  • Хитой миллий ўйинлари: чемпион (2013, 2017), иккинчи ўрин (2009), ярим финал (2005).
  • Хитой миллий чемпионати: ғолиб (2011), иккинчи ўрин (2004, 2007, 2014, 2020), ярим финал (2006, 2008).
  • Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати: чемпион (2004), чорак финал (2003).
  • Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати: чемпион (2004)
Аралаш жуфтликлар
  • Осиё ўйинлари: ҚФ (2006).
  • Осиё чемпионати: чемпион (2009); ярим финал (2005).
  • Хитой миллий ўйинлари: чемпион (2013).
  • Хитой миллий чемпионати: чемпион (2012); иккинчи ўрин (2008, 2016).
  • Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати: иккинчи ўрин (2003, 2004).
  • Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати: чемпион (2004).

Манбалар

  1. ↑ „МА Лонг – Биограпҳй“. гз2010.cн. Гуангзҳоу Асиан Гамес Организинг Cоммиттеэ. 2011-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-январ.
  2. ↑ „Ундиспутед Г.О.А.Т. Ма Лонг Бреакс Неw Гроунд Ин Токё“. wорлдтаблетеннис.cом. Қаралди: 2022-йил 24-апрел.
  3. ↑ „Ма Лонг - Олймпиcс Биограпҳй“. Олймпиcс.cом. Қаралди: 2022-йил 23-апрел.
  4. ↑ „Ма Лонг: Тҳе ГОАТ оф Табле Теннис“ (эн). www.тимесноwнеwс.cом. Қаралди: 2022-йил 24-апрел.
  5. ↑ „Ундиспутед Г.О.А.Т Ма Лонг Бреакс Неw Гроунд Ин Токё“. Wорлд Табле Теннис (2021-йил 30-июл).
  6. ↑ „Ма Лонғс голден Олймпиc боw: Ассессинг тҳе Чинесе легенд'с импаcт он табле теннис“. Олймпиcс (2024-йил 9-август).
  7. ↑ „Табле теннис плаер Ма Лонг сец Чинесе реcорд wитҳ 6тҳ голд“. ЭСПН (2024-йил 9-август).
  8. ↑ „ИТТФ wорлд ранкинг“. Интернатионал Табле Теннис Федератион. 2011-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 5-январ.
  9. ↑ „Ис Ма Лонг тҳе греатест табле теннис плаер оф алл тиме?“ (эн). Соутҳ Чина Морнинг Пост (2021-йил 30-июн). Қаралди: 2021-йил 6-август.
  10. ↑ „Ма Лонг макес ҳисторй wитҳ сеcонд Куwаит Опен cроwн“. www.инсидетҳегамес.биз (2015-йил 15-феврал). Қаралди: 2021-йил 6-август.
  11. ↑ „Чина'с Ма Лонг wинс ҳис фирст мен'с синглес титле ат Wорлд Табле Теннис Чампионшипс“ (эн). Соутҳ Чина Морнинг Пост (2015-йил 4-май). Қаралди: 2021-йил 6-август.
  12. ↑ „Табле теннис Гранд Слам wиннер Ма траинс то баланcе прессуре анд десире фор виcторй ин Олймпиcс - Хинҳуа | Энглиш.неwс.cн“. www.хинҳуанет.cом. 2021-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-август.
  13. ↑ „马龙战胜张继科比爱心 马龙女友是谁“. cрионлине (2021-йил 30-июл).
  14. ↑ „马龙当爹!未摆宴先抱子 孩子降生第二天回归赛场“. спорц.сина (2017-йил 11-декабр). Қаралди: 2021-йил 30-июл.
  15. ↑ „Лиу Шиwен Интервиэw Wитҳ CCТВ – Эдгес анд Нец“ (эн-УС). эдгесанднец.cом (2021-йил 22-феврал). 2021-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-феврал.
  16. ↑ „ИТТФ Статистиcс“. Интернатионал Табле Теннис Федератион. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар