Makao
Макао ёки Аомин — Хитой жануби-шарқидаги махсус маъмурий раён (1999-йил 20-декабрдан) Жанубий Хитой денгизи соҳилида, Чжуцзян дарёси қуйилиш жойида Аомин ярим ороли, Хансзидао, Сзюао ва бошқа бир қанча майда оролларни ўз ичига олади.
Макао 澳門
| |
|---|---|
| Хитойнинг махсус маъмурий раёни | |
|
| |
| Расмий тил(лар) | Хитой тили • португал тили |
| Бошқа тиллар |
• Кантон • Португал тили (Макаоча) • Анъанавий хитойча |
| Этник гуруҳлар (2016) |
• 88.4% Хитойликлар • 4.6% Филлипинлар • 2.4% Ветнамликлар • 1.7% Португалияликлар • 2.8% бошқалар |
| Этнохороним(лар) | Макаоликлар |
| Ҳукумат | Ягона (унитар) бир партияли давлат таркибида ваколатлари деволуция қилинган, ижроия ҳокимият бошчилигидаги ҳукумат |
• Бош директор |
Сем Ҳоу Фай |
• Ма’мурий ишлар ва адлия бўйича котиб |
Андре Чонг Венг Чон |
• Ассамблея президенти |
Коу Ҳои Ин |
• Суд раиси |
Сонг Мен Лей |
| Қонун чиқарувчи ҳокимият | Қонунчилик Ассамблеяси |
• Бутунхитой халқ вакиллари конгресси |
12 депутат |
• Хитой Халқ Сиёсий Маслаҳатчи Кенгаши |
29 делегат |
| Суверен давлат ( | |
• Португалия ижараси |
1557-йил |
• Пекин шартномаси |
1887-йил 1-декабр |
• Хитой-Португалия қўшма декларацияси |
1987-йил 26-март |
• Макаони топширилиши |
1999-йил 20-декабр |
| Майдон | |
• Бутун |
119.3 км2 |
• Сув (%) |
71.25 |
| Аҳоли | |
• 2024-йилги рўйхат |
712,651 киши |
| • Зичлик | 20,300/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2024-йил рўйхати |
• Бутун |
$92.995 миллиард (101-ўрин) |
• Жон бошига |
$128,030 (4-ўрин) |
| ЙИМ (номинал) | 2024-йил рўйхати |
• Бутун |
$54.677 миллиард (90-ўрин) |
• Жон бошига |
$72,910 (8-ўрин) |
| Гини (2018) |
36.0 медиум |
| ҲДИ (2023) |
0.934 верй ҳигҳ |
| Пул бирлиги | Макао патакаси (МОП) |
| Вақт минтақаси |
УТC+08:00 (Маcау Стандард Тиме) |
| Сана формати |
кун/ой/йил йил年ой月кун日 |
| Автомобил ҳаракати | Чапга |
| Телефон префикси | +853 |
| ИСО 3166 коди | МО • CН-МО |
| Интернет домени | .мо • .澳門 • .澳门 |
Бошқарув шакли
Бошқарувни Ижроия кенгаши амалга оширади. Унга 5 йил муддатга сайланадиган ва ХХР ҳукумати тасдиқлайдиган Ижроия ҳокимияти раҳбари бошчилик қилади. Қонунчилик органи 27 аъзодан таркиб топган Қонунчилик кенгашидир.
Макаода сиёсий партиялар йўқ. Бироқ турли сиёсий уюшмалар ва гуруҳлар фаолият юритади. Макао иқтисодиётига кўмаклашиш ассоциацияси, Тараққиётга кўмаклашиш иттифоқи, Тараққиёт учун конвергенция, Макао равнақи умумий иттифоқи, Янги демократик Макао уюшмаси, Демократик тараққиёт учун иттифоқ каби уюшмалар ишбилармон доиралар ва сиёсий кучлар манфаатларини ифода этади.
Бўлиниши ва аҳолиси
Аомин икки муниципалитетга бўлинади.
Макао аҳолиси буддизм (50 фоиз), католик (15 фоиз) ва бошқа динларга (35 фоиз) эътиқод қилади.
Аҳоли зичлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради. 1 квадрат километрга 20 минг киши тўғри келмоқда. Ўртача умр кўриш даражаси бўйича Монакодан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Бу ерда аёллар ўртача 87,5 ёшга, эркаклар 81,4 ёшга кирмоқда.
Жойлашуви ва табиати
Хитой Халқ Республикаси махсус маъмурий раёни. Жанубий Хитой денгизи қирғоғида, Чжуцзян дарёси делтасида жойлашган. Макао ярим ороли, Тайпа ва Колоане ороллари ҳудудини ўз ичига қамраб олади. Бўғоз орқали Чжуҳай мегаполиси билан чегараланади.
Ярим орол ХВИИ асрда қитъа билан қўшилган. Бошқа икки орол Макао билан кўприк ва йўл орқали боғланган.
Ҳудудининг катта қисми бинолардан иборат. Қишлоқ хўжалиги, яйлов ва ўрмонлари йўқ. Аммо яшил ўсимликлар 22,4 фоиз ҳудудни эгаллайди. Энг юқори жойи денгиз сатҳидан 172,4 метр баландликда.
Иқлими — субтропик ва субекваториал зонада жойлашган. Йиллик ҳарорати +14...28°C атрофида. Йиллик ёғин миқдори — 2100 мм.
Тарихи
Эрамиздан аввалги 4 минг муқаддам бу ерда илк манзилгоҳлар пайдо бўлган. Син сулоласи даврида (эрамиздан аввалги 221—206-йиллар) Макао ҳудуди унинг Гуандун музофоти таркибига кирган. В асрдан Гуанчжоу ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасида ҳаракатланган савдо кемалари бу тумандан оралиқ манзилгоҳ сифатида фойдаланган.
Сун сулоласи вакиллари 1277-йили мўғул босқинчиларидан қочиб Макаодан бошпана топди. Улар илк доимий аҳоли манзилгоҳларига асос солди. Жанубий музофотларнинг савдо маркази сифатида хитойликларда Макаога нисбатан катта қизиқиш пайдо бўлди. Мин сулоласи даврида (1368—1644) Макаога Гуандун ва Фуцзян музофотларидан балиқчилик кўчиб кела бошлади.
1513-йили португалияликлар илк бора Чжуцзян дарёси этакларига тушишди. 1553-йили португаллар Макаода ўз факторияларига асос солди. Португаллар ундан Гуанчжоу ва Хитойнинг бошқа минтақалари, Япония билан савдо олиб бориш базаси сифатида фойдаланди. Макаонинг Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё халқлари билан савдоси ривожланди. 1577-йили Португалия тўлов эвазига ҳудуддан фойдаланиш учун Хитой ҳукуматидан розилик олди. Аммо Макао устидан расмий суверенитети Хитойга тегишли эди. Бу ердаги хитойлик аҳоли император қонунларига бўйсунарди. Португалия 1573-йили ҳудуд учун катта ижара тўлови тўлай бошлади.
Португалияликлар ўз ҳудудларини доимий равишда кенгайтиришди. 1586-йилда Макао шаҳри ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Голландларнинг ҳужумлари оқибатида португал ҳукумати Хитойдан рухсат олмасдан қалъа қуришга мажбур бўлди. 1680-йили шаҳарга илк португал губернатори тайинланди.
ХВИИ-ХИХ асрларда Макао португалларнинг Хитой, Япония, Филиппин, Жануби-Шарқий Осиё, Гоа ва Мексика билан савдосининг муҳим марказига айланди.
ХВИИ аср ўрталарида Португалия денгиз ҳукмдорлиги маҳв бўлгач, шаҳар ўзининг савдо устунлигини йўқотди. Буюк Британия Гонконгни эгаллаб олиши, 1842-йили ташқи савдо учун Хитой бандаргоҳлари очилиши билан Макаонинг аҳамияти яна ҳам тушди.
1844-йил 20-апрелда Португалия Макаони ўзининг Тимор мустамлакаси маъмуриятига берди. Аммо Хитой уни ўз ҳудуди, деб қарашда давом этди. 1845-йилда Португалия Макаони “эркин порт” деб эълон қилди ва хитойлик расмий шахслар ҳамда аскарларни ҳайдаб чиқарди. 1849-йили ижара тўловини тўлашдан воз кечди, Хитой ўрнатган бож тизимини бекор қилди ва Хитойдан тўлиқ ажралиб чиқди. Яқиндаги Ванчжай оролини, 1851, 1864, 1890-йилларда Тайпа, Колоан, Иля-Верди оролларини таркибига қўшиб олди. 1897-йили Макао “Португалиянинг алоҳида мустамлакаси” мақомини олди.
Япония қўшинлари 1938-йил Гуанчжоуни, 1941-йил декабрда Гонконгни босиб олгач, Макао Жанубий Хитой денгизидаги сўнгги нейтрал бандаргоҳ бўлиб қолди. 1943-йили ҳудуд устидан Япония назоратни ўрнатди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Макао Португалияга қайтарилди ва у тайинлайдиган губернатор бошқарди. 1949-йили ХХР э’лон қилингач, расмий Пекин Лиссабон протоколи (1887) ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблади. Макаони Хитойга қайтаришни қат’ий талаб қилди ва бу масалани Португалия билан музокаралар орқали ҳал қилишга тайёрлигини билдирди. Аммо Лиссабон 1951-йили Макаони ўзининг “денгиз ортидаги музофоти”, деб э’лон қилди.
1966-йили Макаода хитойликлар томонидан норозилик тўлқинлари бошланди. Португалиялик губернатор Жозе Нобре ди Карвалю (1966-1974) инқирозни келишув йўли билан ҳал қилди ва Хитойга ён берди.
1974-йилда Португалиядаги демократик инқилобдан кейин Макаога кенг ма’мурий, иқтисодий ва молиявий мухторият берилди. 1979-йил февралда Португалия ва ХХР ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди. Пекин Макаони “Португалия бошқаруви остида бўлган Хитой ҳудуди”, деб тан олди. 1987-йил 13-апрелда Пекинда Макао масаласи бўйича қўшма декларация имзоланди. Унда 1999-йил 20-декабрдан Макаони ХХРнинг махсус ма’мурий минтақасига айлантирилиши кўзда тутилди.
1993-йил мартда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши томонидан ма’қулланган қонунга кўра, “бир мамлакат икки тизим” тамойили тасдиқланди. Эндиликда ягона Хитой давлати доирасида икки турли иқтисодий ва юридик тизим амал қилмоқда. ХХРнинг таркибига кирган Макао салмоқли мухториятга, хусусан, ўз қонунларига, ҳуқуқий, пул, божхона, эмиграция тизимлари эга, халқаро ташкилотларда мустақил иштирок этади. Бу мақом камида 2049-йилга қадар сақланиб қолиши кутилмоқда.
Иқтисодиёти
Бошқа давлатлар, минтақалар ва халқаро ташкилотлар билан мустақил иқтисодий ҳамда маданий алоқалар олиб бориш ҳуқуқига эга. Ялпи ички маҳсулоти 51,8 миллиард доллар (2018). Макао очиқ порт, йирик молия маркази, ўзининг казино, отчопар майдонлари ва [[тунги клублари билан машҳур. 33 та казино бўлиб, қимор ўйинлар бизнеси буджетнинг 70 фоиз даромадини беради.
Текстил саноати катта даромад келтиради, ҳар йили 2 минг тонна балиқ овланмоқда, 500 миллион қути тамаки қадоқланмоқда. Жаҳоннинг 20 номдаги энг йирик банклари жойлашган ва молия маркази сифатида роли ошиб бормоқда.
8 та майдони, 28 та алоҳида обектлари ЙУНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
“ТДМ” хусусий-давлат телерадиокомпанияси бор.
Адабиётлар
- Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил