Мачу Пиcчу (талаффузи: Мачу Пикчу) – ХВ асрда бунёд этилган Жанубий Перунинг Шарқидаги Кордилера (баландлиги 2430м) тоғ тизмасида жойлашган[1]. Тарихий ёдгорлик Урубамба вилояти МачуПиcчу тумани юқорисида, Муқаддас водийдан 80 километр (50 миля) шимоли-ғарбда жойлашган. Урубамба дарёси унинг ёнидан Кордилерани кесиб ўтиб, тропик тоғ иқлими ҳукмрон бўлган канённи ҳосил қилади.

Перудаги Мачу Пиcчу тарихий ёдгорлиги

Кўпчилик инглиз ёки испан тилларида сўзлашувчилар Пиcчудаги биринчи „c“ ҳарфи деярли талаффуз қилишмайди. Инглиз тилида бу ном/ˌмɑːтʃуː ˈпиːтʃуː/ ёки /ˌмæтʃуː ˈпиːктʃуː/[2], сифатида испан тилида [ˈматʃу ˈпитʃуʃ] ёки [ˈматʃу ˈпитʃуʃ] ёки [ˈматʃу ˈпитʃуʃ] ([ˈуматʃуʃ] ([ˈуматʃэ] ва [ˈматʃэ]) сифатида талаффуз қилинади. Ўзбек ва рус тилларида эса уни Мачу Пиcчу дея аташ одат тусига кирган.

Инклар майялардан фарқли ўлароқ, ёзма тилга эга эмас эдилар ва маълум бўлишича, ХИХ асрга қадар ҳеч бир европалик бу ерга ташриф буюрмаган. Шу сабабли, ушбу ҳудудга доир ёзма манбалар деярли йўқ. Биноларнинг номлари, уларнинг тахминий фойдаланиш жойлари ва аҳоли сони замонавий археологларнинг иш маҳсули бўлиб, ашёвий далиллар, жумладан,кар ўша жойдаги қабрлар асосида яратилган.

Тахминан 1440-йилда инклар томонидан асос солинган ва 1532-йилда тўсатдан ҳувиллаб бўшаб қолган шаҳар анча вақт кишиларнинг эътиборидан четда бўлган. Тоғ орқали эсувчи шамоллар сабаб емирилиши ва ўт-ўланлар қоплаши туфайли шаҳар аста-секин йўқолиб бора бошлаган. Шаҳарга 1911-йилда америкалик тарихчи олим Ҳирам Бингҳам тасодифан келиб қолган.

2007-йил 7-июлда Мачу-Пиcчу жаҳоннинг янги етти мўжизасидан бири сифатида тан олинади. 13-июл куни Перу президенти Алан Гарcиа бу кунни байрам сифатида нишонлаш ҳақидаги фармонини имзолайди.

Бугун Мачу-Пиcчу жаҳоннинг энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади: бу ерга Куско шаҳридан поездда келиш мумкин, йўлга уч соатча вақт сарфланади. Бироқ тоққа пиёда чиқишни истайдиганлар ҳам топилади. Инклар сўқмоғи бўйлаб чиқиш учун бир неча сутка вақт кетади[3].

Мачу Пиcчу 1981-йилда Перу тарихий қўриқхонаси деб эълон қилинган ва 1983-йилда УНЕСCО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 2007-йилда Мачу Пиcчу бутун дунё бўйлаб ўтказилган интернет-сўровномада Янги Дунёнинг етти мўжизаси сифатида эътироф этилган[4].

Этимология

Кечуа тилида мачу сўзи „қари“ ёки „кекса одам“ деган маънони англатади, пиcчу эса „коканинг майдаланган қисми“ ёки „пирамида; учли, кўп қиррали қаттиқ конус“ деган маъноларни билдиради[5]. Шундай қилиб, ёдгорлик номи баъзан „эски тоғ“ деб талқин қилинади. Ёдгорлик иккита тоғ чўққилари: Мачу-Пиcчу ва Ҳуайна-Пиcчу орасидаги тор эгарда жойлашган.

Тарихи

Мачу Пиcчу, Перу

Мачу Пиcчу (Яле университетининг антропология профессори Ричард Л. Бургер фикрларига кўра) 1450-йилларда барпо этилган деб ҳисобланган[6]. Бироқ, 2021-йилда Ричард Бургер бошчилигидаги тадқиқотчилар Мачу Пиcчу милодий 1420 – 1530-йилларда бунёд этилган бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун радиокарбон таҳлилидан (хусусан, АМС) фойдаланганлар[7]. Қурилиш икки буюк Инка ҳукмдори Пачаcутеc Инcа Юпанқуи (1438 – 1471) ва Тупаc Инcа Юпанқуи (1472 – 1493) томонидан бошланган.   Археологлар орасида Пачаcутеc қурилишга буйруқ берган деган консенсус мавжуд. Муваффақиятли ҳарбий юришдан кейин, эҳтимол, чекиниш сифатида фойдаланиш учун қироллик мулки сифатида қурилган бўлиши ҳам мумкин. Гарчи Мачу Пиcчу „қироллик“ мулки ҳисобланса-да, у меросхўрларга тақсимлаб берилмаган. Тўғрироғи, у ташлаб кетилгунга қадар 80 йил давомида аҳоли томонидан фойдаланилган. Инка империясининг бошқа қисмлари испанлар томонидан босиб олингани туфайли ҳудуд қаровсиз қолган. Эҳтимол, аҳолисининг аксарияти испан конкистадорлари ҳудудга келгунга қадар саёҳатчилар келтирган чечакдан вафот этган бўлиши мумкин.

Географик жойлашуви

Мачу Пиcчу – Перу

Мачу-Пиcчу жанубий яримшарда, экватордан 13,111 даража жанубда жойлашган. У Куско шаҳридан 80 километр (50 миля) шимоли-ғарбда, Мачу-Пиcчу тоғининг тепасида, ўртача денгиз сатҳидан тахминан 2,430 метр (7,970 фут) баландликда, Кускодан 1000 метр (3,300 фут) пастроқда жойлашган. Шунга кўра, у Инка пойтахтига қараганда илиқроқ иқлимга эга бўлган. Бу Жанубий Америкадаги энг муҳим археологик ёдгорликлардан бири бўлиб, Лотин америкаси ва жумладан Перудаги энг кўп сайёҳ ташриф буюриадиган диққатга сазовор жойлардан бири ҳисобланади[8].

Мачу-Пиcчу нам ёзи ва қуруқ совуқ қиши билан ажралиб туради, йиллик ёмғирнинг асосий қисми октябрдан мартгача бўлган даврда йўгади.

Мачу Пиcчу Урубамба дарёсининг ёйи устида жойлашган бўлиб, у ёдгорликни уч томондан ўраб туради, у ерда қоялар дарёга вертикал равишда жойлашган. Ҳудуд эрталаб дарёдан кўтарилган туманлар билан қопланади. Шаҳарнинг жойлашуви ҳарбий сир бўлиб, унинг чуқур жарликлари ва тик тоғлари табиий ҳимоя вазифасини бажарган. Понго-де-Маиникедаги Урубамба дарёси бўйлаб Инка ўт арқонли кўприги Инка армияси учун махфий кириш эшиги вазифасини бажарган. Яна бир Инка кўприк Мачу-Пиcчу ғарбида, дарахт танасидан қилинган бўлиб, 6 метр (20 фут) ўлчамдаги қояда ўрнатилган.

Шаҳар Мачу-Пиcчу ва Ҳуайна-Пиcчу тоғлари ўртасидаги эгарда жойлашган, унинг орқа томонида икки водийнинг ажойиб манзараси ва деярли ўтиб бўлмайдиган тоғ манзараси намоён бўлади. Унга кўп йиллардан буён қуримаган булоқлар ҳудудни сув билан таъминлайди. Ҳудудга олиб борадиган тепаликларда экинларни етиштириш ва босқинчилар етиб бориши мумкин бўлган қияликлардан баланд бўлиши учун террасалар бунёд этилган. Террасалар тупроқ эрозиясини камайтиради ва кўчкилардан ҳимоялайди. Мачу-Пиcчудаги иккита баланд бинолар туркуми тоғларни кесиб ўтиб, Куско шаҳрига томон йўналади. Биноларнинг бири Қуёш дарвозаси орқали, иккинчиси эса Инка кўприги орқали кириш йўлларига эга. Агар босқинчилар биноларга яқинлашса, иккала йўлни ҳам осонгина тўсиб қўйиш мумкин бўлган.

Туризм

Мачу Пиcчуга 2016-йил декабрда уюштирилган саёҳат

Мачу Пиcчу ҳам маданий, ҳам табиий УНЕСCОнинг Жаҳон мероси обекти ҳисобланади. 1911-йилда қайта кашф этилганидан буён, йиллик сайёҳлар сони ортиб бормоқда, уларнинг сони 2017-йилда 1,4 миллиондан ошди. Перунинг энг кўп ташриф буюриладиган туристик диққатга сазовор жойи ва асосий даромад манбаи бўлган ҳудуди сифатида ҳам этироф этилади. 1990-йилларнинг охирида, Перу ҳукумати телеферик ва ҳашаматли меҳмонхона, жумладан, бутиклар ва ресторанларга эга сайёҳлик мажмуаси, ҳамда бу ерга кўприк қурилишига рухсат берадиган кўплаб имтиёзлар жорий этган[9]. Кўп одамлар, жумладан, перуликлар ва чет эллик олимлар, кўплаб ташриф буюрувчилар ҳам янги қурилувчи биноларнинг қадимий харобаларга жисмоний юк бўлишини айтиб, қурилиш режаларга норозилик билдиришган. 2018-йилда перуликларни Мачу-Пиcчуга ташриф буюриш ва ички туризмни ривожлантириш учун яна замонавий иншоотлар қуриш режалари қайта тикланади. Мачу Пиcчунинг тепасида парвозлар тақиқланган ҳудуд мавжуд. УНЕСCО Мачу Пиcчуни хавф остидаги Жаҳон мероси рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда.

1980-йилларда Мачу-Пиcчунинг марказий майдонидаги катта тош, вертолётда қўниш зонасини яратиш учун бошқа жойга кўчирилади. 1990-йилларда ҳукумат вертолёт қўнишини тақиқлаган. 2006-йилда Кускода жойлашган Ҳелиcусcо компанияси Мачу-Пиcчу устидан сайёҳлик парвозларини амалга оширишга рухсат олишга уриниб кўради. Натижада лицензия тез орада бекор қилинади.

Туристларнинг ўлими одатда, баландликдан қўрқиш, сув тошқини ва пиёда юришда юз берадиган бахциз ҳодисалар билан боғлиқ. УНЕСCО томонидан ер кўчкилари, зилзилалар ва чириган тузилмалар туфайли жароҳатланиш хавфи юқори бўлган жойда сайёҳларга сайр қилишга рухсат берилгани учун танқид қилинган.

2014-йилда Мачу-Пиcчуда туризм тенденция кучая бошлаган ва Перу Маданият вазирлиги бу фаолиятни қоралаган. Кусконинг минтақавий маданият директори амалиётни тугатиш учун кузатувни кучайтирган[10].

1994-йилдан 2019-йилгача Мачу-Пиcчу миллий археологик боғининг бошлиғи Перу антропологи ва археологи Фернандо Астете бўлиб, у ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида ёдгорликни сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича ишлаб келган. Унинг парк директори сифатида олиб борган тадқиқотлари натижасида қўриқхонанинг қурилиш жараёнлари ва функсиялари илмий жамоатчилик томонидан эътироф этилган ва кенг жамоатчиликка Инка ландшафти ҳақида яхшироқ тушунча беришга эришилган.

Манбалар

  1. ↑ „Мачу Пикчу тарихий қо`риқхонаси“.
  2. ↑ „Мачу Пиcчу со`зи транскрипсияси“.
  3. ↑ „Мачу-Пикчу - Инкларнинг синоатли шаҳри“ (15:00 / 09.07.2017).
  4. ↑ „Янги дунёнинг етти мо`жизаси“.
  5. ↑ Теофило Лаиме Ажаcопа. Икки тилли луг`ат: кечуа-испанча, 2007. 
  6. ↑ [Л. Бургер]. Мачу Пиcчу мо`жизалари, Жан 1, 2004 — 230-бет. 
  7. ↑ Майк Cуммингс. „Мачу Пиcчудаги катта о'рганиш“ (2021-йил 4-июн).
  8. ↑ [Давиэс]. Перунинг қадимги қиролликлари, 1997 — 220-бет. 
  9. ↑ Cоллйнс, Дан. „Мачу Пиcчудаги ко`прик сувларини қо'зг'атади“. ББC (2007-йил 1-феврал).
  10. ↑ Эвиэ, Луи. „Перу сайёҳларга: "Мачу-Пикчуда яланг'оч юришни бас қилинг!"“. CНН чанел (2014-йил 20-март).

13°09′48″С 72°32′44″W / 13.16333°С 72.54556°W / -13.16333; -72.54556