Маcкензиэ Бент (талаффузи: Маккензи Бент; 1997-йил 11-июнда туғилган) — Канада вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашувчи муз раққоси. Шериги Дмитре Разгулажевс билан бирга 2016-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Канада чемпиони бўлган. Собиқ шериги Гарретт МаcКеэн билан бирга 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Канада чемпиони бўлган ва икки марта Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 5-ўринни эгаллаган.

Маcкензиэ Бент
Шахсий маълумотлари
Давлат Канада
Таваллуди 1997-йил 11-июн (1997-06-11) (29 ёш)
Порт Перрй, Онтарио
Бўйи 1.62 м (5 фт 4 ин)
Шериги Дмитре Разгулажевс
Олдинги шериклари Гарретт МаcКеэн
Жамоаси Ухбридге ФСC
Сcарбороугҳ ФСC
Учишни бошлаган 2000
Эркин рақс 78.39

Фаолияти

МаcКеэн билан

Бент / МаcКеэн жуфтлиги 2011-йил январ ойида Канада чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Халқаро конкида учиш иттифоқи томонидан ўтказилган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при (ЖГП) мусобақасида дебют қилиб, ўша йилнинг сентябр ойида Руминиянинг Брасов шаҳрида бўлиб ўтган Гран-при босқичида бронза медалини қўлга киритган. ЖуфтликТаллиндаги (Эстония) иккинчи ЖГП босқичида бешинчи ўринни эгаллаган ва 2012-йилги Канада чемпионатида ўсмирлар даражасида тўртинчи ўриндан жой олган[1].

Бент / МаcКеэн жуфтлиги 2012 — 2013-йилларда Австриянинг Линц шаҳрида бўлиб ўтган ЖГП босқичида бронза медалини қўлга киритиб, Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган ҳудди шу мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаган. Жуфтлик 2013-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Канада чемпионатининг кумуш медали совриндорлари бўлиб, шу йили Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Канада терма жамоаси сафига қўшилган ва мусобақада иштирок этган[2].

2014 — 2015-йилги мавсумда Бент / МаcКеэн жуфтлиги Чехиянинг Острава шаҳрида бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасида олтин ва Эстониянинг Таллин шаҳрида бўлиб ўтган турнирда кумуш медални қўлга киритган. Жуфтлик ушбу натижалари орқали 2014 — 2015-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалида иштирок этиш учун йўлланмага эга бўлган Барселонада бўлиб ўтган финалда тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўсмирлар ўртасидаги чемпионликни қўлга киритган жуфлик, 2015-йилги Канада чемпионатида катталар даражасида иштирок этишлари керак бўлган. Улар мусобақада олтинчи ўринни эгаллаган ва учи марта Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш учун яна Таллинга юборилган[3].

Дастурлари

МаcКеэн билан

Мавсум Қисқа рақс Эркин рақс
2014 — 15

2013 — 14

  • Қуиcкстеп: Летъс Старт Томорроw Нигҳт

    Марc Шаиман
  • Фохтрот: Мовинъ тҳе Лине

    Марc Шаиман
  • Қуиcкстеп: Летъс Бе Бад
  • Естердай Онcе Море
  • Фун Фун Фун
  • Энд оф тҳе Wорлд
    Cарпентерс
  • Ҳард Живе

    Ша На На
2012 — 13

  • Блуэс: Ҳисторй Ис Маде Ат Нигҳт

    Марc Шаиман
  • Сwинг: И Невер Мет А Wолф Wҳо Диднът Лове
  • Мистерио Й Фуэго

    Энсембле Вивант

Натижалари

ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при

МаcКеэн билан

Халқаро
Мусобақа 10 — 11 11 — 12 12 — 13 13 — 14 14 — 15
Жаҳон чемпионати 5 12 5
ЖГП финали 4
ЖГП Австрия 3
ЖГП Хорватия 4
ЖГП Чехия Республикаси 1
ЖГП Эстония 5 2
ЖГП Латвия 1
ЖГП Руминия 3
ЖГП Словакия 6
Миллий
Канада чемпионати 3-н 4-Ж 2-Ж 1-Ж 6
Н = янги конкида учувчи; Ж = ўсмирлар

Манбалар

  1. ↑ „Маcкензиэ БЕНТ / Дмитре РАЗГУЛАЖЕВС: 2015/2016“. Интернатионал Скатинг Унион. 2016-йил 27-майда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Слатер, Паула. „Доубле дутй фор Cанада'с Бент анд МаcКеэн“. Голден Скате (2014-йил 26-август).
  3. ↑ МcНаир, Бриан. „Ухбридге'с Маcкензиэ Бент анд Ажах'с Дмитре Разгулажевс офф то жуниор wорлдс ин Ҳунгарй“. Ухбридге Тимес Жоурнал. Дурҳам Регион (2016-йил 11-феврал).