Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Madagaskar

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Мадагаскар Республикаси
Репобликан'и Мадагасикара
Рéпублиқуэ де Мадагасcар
Шиор: Таниндразана, Фаҳафаҳана, Фандросоана
Амоур, Патриэ, Прогрèс
(Малгача ва Франсузча: Муҳаббат, Аждодлар макони, Тараққиёт)
Мадҳия: Рй Таниндраза най малала ô
Location of Madagaskar
Пойтахт Антананариву
Расмий тил(лар) Малагача
Франсузча
Ҳукумат Президентлик Республика
Ҳерй Ражаонаримампианина
Жеан Равелонариво
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
26-июн 1960
Майдон
• Бутун
587,040 км2 (46-ўрин)
• Сув (%)
0.9
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
18,040,341 (56-ўрин)
• Зичлик 30/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$15,850 мил. (123-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$879
Пул бирлиги Малагасcй Ариарй (МГА)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма МА
Телефон префикси 261
Интернет домени .мг

Мадагаскар (франсузча: Мадагасcар, малагасича: Мадагасикара) Мадагаскар Республикаси (малагасича: Република Малагасй, франсузча: Рéпублиқуэ де Мадагасcар) — Ҳинд океанининг ғарбида, Африканинг жануби-шарқий қирғоғидан 400 км шарқдаги Мадагаскар ороли ва унга ёндош майда оролларда жойлашган давлат. Майдони — 595,8 минг км². Аҳолиси — 26,6 млн.га яқин киши (2018). Пойтахти — Антананариву шаҳри Маъмурий жиҳатдан 6 мухтор регионга бўлинади.

Давлат тузуми

Мадагаскар — республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 12-сентабрда қабул қилинган, 1998-йил 15-мартда унга тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2002-йилдан Марк Раваломана). У тўғри умумий овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият —2 палатали парламент (Миллат мажлиси ва Сенат). Ижроия ҳокимиятни президент тайинлайдиган бош вазир ва ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Қирғоқлари бир оз эгри-бугри. Шарқий соҳилида қумтепалар бор, ғарбий қирғоғини маржон рифлари ўраб олган. Жанубий ва шимолий қирғоқлари баланд ва тик. Орол шимолидан жан.га томон 800 км чўзилган. Баланд плато деб аталган ясситоглик палеозой охирида Африка материгидан ажралган. Аксар қисмининг баландлиги 800–1200 м, шарқий чеккаси 1500 м. Оролнинг энг баланд қисми унинг шимолидаги Саратанана вулканли массивида (2876 м). Сўнган вулкан кўп. Тез-тез зилзила бўлиб туради, иссиқ булоклар бор. Графит, хромит, кварс, слюда, уран, олтин, қимматбаҳо тош ва ҳоказоларнинг йирик конлари бор. Темир рудаси, тошкўмир, боксит захиралари мавжуд.

Иқлими тропик, шимоли-ғарбида экваториал муссонли, шарқий сохилида иссиқ ва сернам. Ўртача ойлик температура 13— 20° дан 27—33° гача. Йиллик ёғин 500– 3000 мм ва ундан ортиқ. Дарё кўп, ноябр—апрелда серсув. Дарёларнинг қуйи оқимида кема қатнайди. Йирик дарёлари: Суфиа, Бецибука, Махавави, Мангуки, Унилахи. Энг катта кўли — Алаутра. Баланд платонинг тупроғи қизил ферралит, кам унум. Вулкан жинслари устида унумдор қора тупроқлар, соҳилларда қизилсариқ ва қизил ферралит, жигарранг-қизил латеритлашган, қизил-кўнғир тупроклар тарқалган. Бу ердаги ўсимлик турларининг аксар қисми — маҳаллий, жайдари ўсимликлар (равенала, ангрекум орхидеяси). Соҳилда палмазорлар, ғарбида тиканли дарахт ва бутазорлар бор. Ҳудудининг 10% га яқини ўрмон.

Ҳайвонлари: лемур ва тенрек, йиртқичлардан виверралар (мангуста, фосса) бор. Қушлардан яшил тўти, кўк каптар, сесарка, султонтовуқ ва ҳоказо яшайди. Ҳамелеон, геккон, бўғма илон, тимсоҳ каби судралувчилар бор. Ноёб ва нодир ҳайвонларни сақлаш мақсадида Синги-дю-Бемараха, Саратанана, Заҳамена, Андухахелу, Андрингитра қўриқхоналари, Амбр, Исалу миллий боғлари ташкил этилган.

Аҳолисининг 99% га яқини малагасилар. Франсузлар, қамарликлар, араблар, ҳиндлар, покистонликлар ҳам яшайди. Расмий тиллари — малагаси ва франсуз тиллари. Аҳолининг 45% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади; 50% христиан, қолган қисми мусулмон. Аҳолининг 22% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Антананариву, Туамасина, Махадзанга, Ансеранана, Фианарансуа, Тулиара, Ансирабе.

Тарихи

Милоддан аввалги Х—ВИ асрларда оролга индонезлар, полинезлар, меланезлар, кейинчалик араблар ва Африканинг шарқий соҳилидан банту халқлари келган. ХИВ асрда Мадагаскар марказида Имерина давлати ташкил топди. ХВИ—ХВИИ асрларда Мадагаскарнинг ғарбида сакалава, шарқида бецимисарака ва марказида бецилеуларнинг давлатлари бўлган. ХИХ асрда улар марказлашган Малагаси (ёки Мадагаскар) қироллиги таркибига кирган. ХИХ асрнинг 40—70-йилларида иқтисодиёт ва маданият ривожланди. 1883-йил франсуз қўшинлари бостириб кирди. Қонли урушлардан сўнг Мадагаскар ҳукумати Франсия протекторатини тан олишга мажбур бўлди (1885). 1896-йилдан Мадагаскар Франсия мустамлакасига айлангач, мамлакат Франсиянинг аграр хом ашё базаси бўлиб қолди. Бироқ малагаси халқи мустақиллик учун курашни тўхтатмади, миллий озодлик ҳаракати, айниқса, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг кенг авж олди. 1947-йилги қуролли қўзғолонни франсуз қўшинлари бостирди, лекин ватанпарварлар билан мустамлакачилар ўртасидаги тўқнашув 2 йилгача давом этди. 1958-йил Мадагаскар Франсия ҳамжамияти таркибидаги мухтор Республика деб эълон қилинди. 1960-йил 26-июнда Мадагаскар мустақилликка эришди. 1975-йилдекабрдан мамлакат Мадагаскар Демократик Республикаси деб атала бошлади. Ҳукумат сиёсий мустақилликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий мустақилликка эришиш, меҳнаткашлар аҳволини яхшилаш йўлини тутди. 1992-йилдан Мадагаскар Республикаси деб аталди. Мадагаскар 1960-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 4-апрелда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди. Миллий байрами — 26-июн — Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Мадагаскар мустақиллиги конгресси партияси, 1958-йил тузилган; Мадагаскар мустақиллиги учун миллий ҳаракат партияси, 1958-йил асос солинган; Мадагаскар тараққиёти учун ҳаракат партияси, 1972-йил ташкил топган; Вундзи („Миллий бирлик халқ шижоати“) партияси, 1973-йил тузилган; Ҳаётбахш кучлар қўмитаси, 1991-йил асос солинган; Мадагаскар янгилаш авангарди, 1993-йил тузилган; Фихаонана партияси, 1993-йил ташкил топган. Инқилобий малагаси меҳнаткашлари касаба уюшмалари федерацияси, 1977-йил тузилган; Мадагаскар меҳнаткашлари касаба уюшмалари федерацияси, 1956-йил асос солинган.

Хўжалиги

Мадагаскар — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 28,3%, саноатнинг улуши 14,6%.

Қишлоқ хўжалиги Мадагаскар иқтисодиётининг асосини ташкил қилади. Экин майдонининг 60% дан ортиқ шемила шоли етиштирилади. Шунингдек, маниок, маккажўхори, пахта, батат, ер ёнғоқ, картошка ва бошқа экилади. Экспорт учун кофе, ванил, қалампирмунчоқ, шакарқамиш, тамаки етиштирилади. Чорвачиликда, асосан, қорамол (зебу), қўй, эчки, чўчқа, товуқ боқилади. Балиқ овланади.

Саноати

Кончилик саноати ривожланган. Хромит, графит, слюда, кварс, темир, уранторий рудалари, кам учрайдиган ва сувда эримайдиган металлар қазиб олинади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган (ун тортиш, шоли оқлаш, гўштконсерва, қанд-шакар, тамаки) корхоналар кўп. Бир неча майда иссиклик электр стансиялари ва ГЕСлар, ип газлама фабрикалари, семент заводи бор. Йилига ўртача 430 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Саноат марказлари: Антананариву, Туамасина, Ансирабе, Махадзанга.

Автомобил — мамлакат транспортининг асосий тури. Автомобил йўлларининг уз. —40 минг км, темир йўл уз. —1 минг км. 18 денгиз порти бор; асосийлари Туамасина ва Махадзанга. Мадагаскар четга кофе, қалампирмунчоқ, ванил, шоли, қанд, гўшт ва гўшт-консерва, балиқ, сизал, графит, слюда чикаради. Четдан машина ва қурилмалар, қурилиш ашёлари, нефт маҳсулотлари, газлама, озиқ-овқат олади. Ташки савдода Франсия, Германия, АҚСҲ, Япония, Италия, ЖАР билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — малагаси франки.

Тиббий хизмати

Мадагаскарда давлат тиббий хизмати тизими мавжуд. Пойтахт университети ҳузуридаги миллий тиббиёт мактаби 5 йилда врачлар тайёрлайди. Махсус мактабларда ўрта малакали тиббиёт ходимлари таълим олади.

Маорифи ва илмий муассасалари

Мустақилликка эришилгандан кейин 1975-йилдан бошлаб халқ маорифини тубдан қайта қуришга киришилди. 4 йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб ва тўлиқ ўрта маълумот берадиган лицейни ўз ичига олувчи ўрта таълим жорий этилган. Давлат мактабларида ўқиш бепул. Хусусий мактаблар ҳам бор. Қуйи ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида, ўрта техника таълими 7 йил давомида бошланғич ёки 3 йил давомида тўлиқсиз ўрта мактаб негизида амалга оширилади. Олий ўқув юртлари: Антананаривуда университет (1961), миллий алоқа ва телекоммуникация институти, Миллий электротехника институти, Педагогика институти, Қишлоқ жойларда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш институти, Ансерананада Олий политехника мактаби, Махадзангада савдо денгизчилиги миллий мактаби. Антананаривуда Малагаси академияси (1902), Геология хизмати, Мадагаскар география миллий институти (1945), Расадхона, Агрономия тадқиқоти институти, Тропик ветеринария тадқиқот институти ва бошқа илмий муассасалар, Миллий кутубхона, университет кутубхонаси, Муниципал кутубхона, Миллий архив, Бадиий ва археология музейи, Миллий тарих музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Мадагаскарда бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: „Журнал офисел де ла Репюблик де Мадагаскар“ („Мадагаскар Республикаси расмий газетаси“, франсуз ва малагаси тилларида чиқадиган хафталик ҳукумат хабарномаси, 1883-йилдан), „Имунгу ваувау“ („Янги Имунгу“, малагаси ва франсуз тилларида чиқадиган кундалик газ., 1955-йилдан), „Маресака“ („Янгиликлар“, малагаси тилида чиқадиган кундалик газ., 1954-йилдан), „Сахи“ („Мардона“, малагаси тилида чикадиган кундалик газ., 1958-йилдан), „Сосиалисма мпиаса“ („Социализм ва ишчи“, малагаси тилида чиқадиган ойлик газ., 1980-йилдан), „Ревю де л’О-сеан Энден“ („Ҳинд океани муаммолари бўйича журнал“, франсуз тилида чикадиган ойнома, 1980-йилдан). „Таратра“ миллий ахборот агентлиги, ҳукумат маҳкамаси, 1977-йилда асос солинган. Малагаси миллий радиоэшиттириши, ҳукумат маҳкамаси, 1931-йилда ташкил этилган. 1967-йилдан телекўрсатувлар берилади; Малагаси миллий телевидениеси мавжуд.

Адабиёти

Адабиёти ХИХ асрнинг 2-ярмидан малагаси ва франсуз тилларида ривожлана бошлади. Малагасиларнинг қад. оғзаки ижодиёти турли шеър ва қўшиқлардан, афсона ва эртаклардан иборат бўлган. Дастлабки ёзма адабий ёдгорликлари ХИИ асрда малагаси тилида араб ёзувидаги тарихий йилномалардан иборат. Лотин алифбоси жорий этилганидан кейин (1823) адабий тил ривожлана бошлади. 1835-йилда Библия малагаси тилига таржима қилинди. 1870 ва 1877-йилларда эртаклар тўпламлари, 1870-йилда линий мадҳиялар тўплами нашр этилди. 1860—80 йилларда пайдо бўлган даврий матбуотда дастлабки наср ва назм асарлари эълон қилинди. 1872—83-йилларда Ф. Калленинг „Қироллар тарихи“ номли кўп жилдли тари-хий асари, А. Равуадзанаҳари ва С. Радзаунахнинг илк романлари босилиб чиқси. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида анъанавий шеър шакллари такомиллаштирилди ва янгича шакллар ишлаб чиқилди. Кўпгина шоир ва ёзувчилар „Басивава“ ва „Лакулуси Вуламена“ журналлари теварагида бирлашиб, „Ви, вату, сакелика“ жамиятига кирдилар. 20-йиллар охирида Ж. Ж. Рабеаривелу, Ш. Радзуэлисулу ва Ни Авана каби ёзувчилар миллим маданиятни сақлаб қолиш ҳаракатига бошчилик қилдилар. Адабиётда ўзига хос адабий шакллар ҳимоя қилинди, мамлакат табиати, халқ урф-одатлари, ўтмиш қаҳрамонларининг жасорати мадҳ этилди. 40-йиллар атоқли малагаси адиби Э. Д. Андриамалаланинг ижодий фаолияти барқ урган давр бўлди, унинг „Даъват“, „Сув париси“, „Гард“, „Макр“, „Мамну неъмат“ романлари пайдо бўлди.

Мустақиллик йиллари адабиёти, асосан, малагаси тилида ривожланди, замонавий жамиятдаги мураккаб жараёнларни тасвирловчи асарлар яратилди. 70—80-йиллар насри ва назмида мустамлакачилик қолдиклари, турли миллат вакилларининг ўзаро муносабатлари, халқларнинг тенг ҳуқуқлилик, миллий мустақиллик йўлидаги кураши акс этди.

Меъморлиги

Мадагаскар халқ меъморлигида умумий томонлар бўлса ҳам, лекин турли жойларда ўзига хос хусусиятларга эга: Мадагаскар оролининг шимоли-ғарбидагина доирасимон кулбалар унда-бунда учраб туради. Сернам тропик вилоятларда қозиқ оёкли ёғоч уйлар қурилиб, томи палма барглари билан ёпилган, қурғоқчил жойларда камиш уйлар, оролнинг шимоли-ғарбий қисмида похол томли бамбук уйлар қурилади. Мамлакатнинг мўътадил иқлимли марказий қисмида 1—2 қаватли уйлар оқ ёки қизил тупроқдан барпо этилади, томига похол ёки черепица ёпилади. Шамолдан асраш учун эшик ва деразалар фақат ғарб ва шимолий тарафга ўрнатилади. ХИХ аср охири —ХХ аср бошларида шаҳар қурилиши ривожланди. 20-йилларда франсуз меъмори Г. Касен Антананариву, Таматава, Ансирабе шаҳарларини қайта қуриш лойиҳаларини тузди. Саройлар, черковлар, мақбаралар европача эклектизм услубида курила бошлади. 60-йиллардан иморатларни замонавий содда шаклларда бетон конструксиялардан фойдаланиб, ойнаванд қилиб қуришга, уларга қуёш нурини тўсувчи мосламалар ўрнатишга ўтилди.

Тасвирий санъати

Ҳунармандчиликда ёғоч ўймакорлиги, бадиий тўқимачилик кенг тарқалган. Тасвирий ва безак санъати услуб жиҳатдан кўпроқ Жануби-Шарқий Осиё ва Океания услубига ўхшайди. Сакалава ва махафали халқлари қабристонларда марҳумларнинг ёғочдан ўйиб ишланган қиёфаларини, қуш тасвирлари ёки 2–5 м баландликдаги „алуалу“ устунларини ўрнатадилар. Ёғочдан ясалган рўзғор асбобларига ўйма нақшлар солинади, буқа, қуш ва афсонавий жониворлар тасвири туширилиб, рангбаранг қилиб бўялади. Шакарқамиш ва оддий қамишдан тўқилган бўйра, қалпоқ, саватларнинг, рафия палмаси толасидан тўқилган зийнатли газмолларнинг гуллари ҳам услуб жиҳатдан ўшаларга ўхшаб кетади. Замонавий рангтасвир эса халқ санъати анъаналари руҳида ривожланиб бораётир. В. Равелунануши — Разафимбелу, Э. Рабешахала, Л. Радзунуш, Ранивушун каби рассомлар етишиб чиққан.

Мусиқаси

Мадагаскар мусиқий маданияти илдизлари қад. малагаси-полинез маданияти билан боғлиқ. Замонавий мусиқаси Ҳинд океани ороллари, аввало Индонезия халқларининг мусиқий анъаналари, шунингдек, Африка, Арабистон, Европа (асосан, Франсия) маданиятининг ўзига хос тарздаги бирикувидан иборат. Чолғу асбоблари жуда хилма-хил. Кўпгина қўшиқоҳанглари чўзиқ ва майин. Бир неча асрлардан бери давом этиб келаётган „хирагаси“ деб аталган рақс-қўшиқ томошалари, айниқса, оммалашган. Антананаривудаги Мадагаскар драма ва халқ санъати институтида бошқа фанлар қатори анъанавий қўшиқ ва рақс дарси ҳам жорий этилган. П. Ралаиариманана раҳбарлигидаги Мадагаскар ашула ва рақс ансамбли машҳур. ХХ аср бошларида композиторлик ижодиёти шаклланиб, Ж. Д. Рамбеманатара, Б. Рабаридзауна каби маҳаллий муаллифлар танилди.

Киноси

Биринчи малагаси филми — „Гитрам Балафоцси“ 1957-йилда яратилган. Ҳақиқий миллий кинематография 1972-йилдан кейин вужудга келди. 1973-йилда „Ғаройиб воқеа“ номли бадиий филм (режиссёр Б. Раманпи), 1975-йилда тўла метражли „Қайтиш“ (режиссёр С. Рандрасина) филми экранга чиқди. 1976-йилда Малагаси кино бошқармаси тузилиб, унинг ҳузурида ўқув филмлари маркази ташкил этилди. Бу марказ соғлиқни сақлаш ва табиатни асраш муаммолари ҳақида картиналар ярата бошлади. Кейинги йилларда Мадагаскар киночилари сакалава халқининг миллий байрамига бағишлаб „Фитампоа“ (режиссёр Ж. К. Раага), ёшларнинг диний ақидаларга қарши кураши ҳақида „Мадагаскар ёшлари“ (режиссёр Рандринарисун) тўла метражли филмларини чиқаришди. Мамлакатда 50 та кинотеатр бор, чет эллардан йилига 200 та филм сотиб олинади[1].

Ҳудудий бўлиниши

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил