Maextro S800
Маэхтро С800 – Хитойнинг йирик ИТ компаниясидан бири бўлмиш Ҳуаwеи ҳамда ЖАC автомобилсозлик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Ф синфига мансуб бўлган ҳашамдор электромобил.
| Маэхтро С800 | |
|---|---|
| Асосий маълумотлар | |
| Оналик компанияси |
Ҳуаwеи ЖАC |
| Суббренд | Маэхтро |
| Компания | ҲИМА |
| Чиқарилган йил | 2024 |
| Завод(лар) |
Анхой, ХХР |
| Таснифи | |
| Синфи | Ф |
| Платформаси | Туринг[1] |
| Ўлчамлари | |
| Ғилдирак базаси | 3,370 мм (132.7 ин) |
| Узунлиги | 5,480 мм (215.7 ин) |
| Кенглиги | 2,000 мм (78.7 ин) |
| Баландлиги | 1,536 мм (60.5 ин) |
| Экстерер | |
| Кузов тури | Седан |
| Эшиклар сони | 5 та |
| Бошқа маълумотлар | |
| Ўхшаш моделлар | Роллс-Ройcе Гҳост |
| Нархи |
137 000$ 207 000$ |
Тарихи
Ҳуаwеи компанияси 2021-йилда Серес компанияси билан биргаликда Аито суббренди тақдим этади. 2023-йилда Черй компанияси билан биргаликда Лухеэд суббренди намойиш этилади. 2023-йилда Ҳуаwеи компанияси Хитойда электромобиллар ишлаб чиқариш учун ҲИМА (инглизча: Ҳармонй Интеллигент Мобилитй Аллианcе) консорсиумини тузади ва ушбу суббрендлар битта компания таркибига киради[2]. 2024-йилда БАИC компанияси билан биргаликдаги Стелато суббренди тақдимоти бўлиб ўтади. 2024-йил август ойида Ҳуаwеи компаниясининг ақлли автомобиллар бўлими раиси Ю Ченгдонг ЖАC билан биргаликда яратилган Маэхтро бренди ташкил этилгани ҳақида маълум қилди. Ю Ченгдонгнинг сўзларига кўра, Маэстро Майбач ва Роллс-Ройcе автомобиллари билан рақобатлашади. Ҳуаwеи автомобиллар учун дастурий таъминотни ишлаб чиқса, автомобил ишлаб чиқарувчилари эса автомобил платформаларни ишлаб чиқаради.
Тақдимот
Янги модел 2024-йил 26-ноябр куни Ҳуаwеи Мате тақдимоти пайтида тақдим этилди[3].
Техник кўрсаткичлари
Автомобилнинг узунлиги 5480 мм, кенглиги 2000 мм, баландлиги 1536 ммни, ғилдираклар базаси эса 3370 мм ни ташкил қилади[2].
Экстерер
Маэхтро логотипи олмос кўринишида ишланган бўлиб, юлдузларга тақлид қилувчи светодиодлар автомобил ташқариси ва ички безакларида кенг қўлланилиб, улар фаралар, чироқлар ва ҳатто эшик тутқичларида ҳам ўрнатилган[4].
Уч қаватдан иборат бўлган олд томонидаги оптика фаралари Роллс-Ройсдан илҳомланган ҳолда ишланган. Фаралар бумерангсифат шаклда ишланган. Марказий оптикада ҳам характерли „сариқ нуқта“лар мавжуд бўлиб, улар „юлдузли осмон“ нақшини акс эттиради. Радиатор панжараси ўрнига ёпиқ олд панел ўрнатилган. Панжаранинг ўзи пастга туширилган ва олд бампернинг устида жойлашган. Том қисмида эса лидарни ўрнатилган бўлиб, ақлли ёрдамчи ишлашига ёрдам беради[5].
Интерер
Автомобил салонига оид маълумотлар тўлиқ очиқламаган. Ўриндиқлар сони 4 тани ташкил этади. Автомобилнинг том қисмида люк ёки панорама мавжуд эмас.
Нархи
Маэхтро С800 Хитойнинг ҳашаматдор седанлар синфига тааллуқли энг қиммат автомобили бўлади. Минимал комплектациядаги электромобил 138 минг доллар, максимал комплектациядаги эса 207 минг доллар сотилиши кутилмоқда. Таққослаш учун, Хитойда Мерcедес-Майбач С-Cласс нархи 202 минг доллардан бошланади. С800 сотуви 2025-йил ўрталарида бошланади[2][6].
Галерея
Яна қаранг
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Сурабекянц, Сергей „Ҳуаwеи показал конкурента Роллс-Ройcе — электромобиль Маэхтро С800 стоимостью от $140 000“ (2024-йил 28-ноябр). Қаралди: 30.11.24.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Ҳуаwеи представила Маэхтро С800 — электрический седан бизнес-класса“. ҳабр.cом. Қаралди: 29.11.24.
- ↑ „Замена Майбач и Роллс-Ройcе: премиальный седан Маэхтро С800 от Ҳуаwеи показали целиком“ (ру). ихбт.cом. Қаралди: 29.11.24.
- ↑ Ежов, Андрей „Ҳуаwеи представила конкурента Майбач и Роллс-Ройcе: встречаем седан Маэхтро С800“ (ру). колеса.ру (2024-йил 26-ноябр). Қаралди: 29.11.24.
- ↑ „Седан Маэхтро-класса. За какой автомобиль ЖАC и Ҳуаwеи просят 20 млн рублей“ (ру). Қаралди: 30.11.24.
- ↑ „Майбач и Роллс-Ройcе, в сторону: новые живые фото и детали огромного суперседана Маэхтро С800 от Ҳуаwеи“. ихбт.cом (27.11.24). Қаралди: 29.11.24.