Магарач — ўрта кечпишар винобоп узум нави. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик институтининг Қибрай туманидаги Виночилик филиалида Таквери нави уруғидан кўкартирилган ўсимликни Пти Буше нави билан чатиштириб чикарилган (П. В. Михайлова). Навга Украинанинг Крим вилояти Ялта шаҳрида жойлашган собиқ "Магарач" Бутуниттифоқ узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти номи берилган (институт 1941—45 йиллардаги уруш даврида шу филиалга эвакуация қилинган). Тупи кучли усади. Барги ўртача, 5 бўлмали, кертикли, терс томони туксиз. Гули 2 жинсли, боши йирик, конуссимон, ўртача тиғиз. Ғужуми думалоқ, қора. Пўсти юпқа, эти серсув, шираси тўқ қизил рангда. Ҳосили куртак ёзишидан фаол ҳарорат йиғиндиси 2800°—2900° да 156 кунда пишиб етилади. Новдалари яхши пишади. Ҳосилдорлиги 140—380 с/га. Совуққа чидамсиз. Оидиум билан камданкам зарарланади. М.дан олий сифатли қизил дисерт винолар тайёрланади. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида раёнлаштирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил