Магдалена — Колумбиядаги дарё. Узунлиги 1540 км, ҳавзасининг майдони 260 минг км². Марказий Кордилера тоғларидан бошланиб, қуйи қисмида Кариб бўйи пасттекислигидан оқади ва Барранкиля шаҳри яқинида Кариб денгизига қуйилади. Ўрта оқимида серостона. Асосий ирмоқлари: Каука ва Сан-Хорхе (чапдан). Ёмғир сувларидан тўйинади. Сув сарфи 8—10 минг м³/сек. Барранкиля шаҳридан Ла-Дорада шаҳригача (800) мунтазам кема қатнашш. М.нинг қуйи қисмидан Картахена портигача канал қурилган.[1]

Магдалена


Жойлашуви
Давлат


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил