Magiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Жодугарлик (Сеҳргарлик) — халқ эътиқодига кўра, айрим одамларнинг зиён етказиш ёки ундан халос этиш, касалликларни тузатиш борасидаги гўёки моъжизавий қобилияти. Ж.нинг пайдо бўлиши ибтидоий дин шакллари — анимизм, фетишизм, аждодлар руҳига сиғиниш ва бошқалар билан боғлиқ. Ж.ка ишониш деярли ҳамма халқларга хос. Этнографлар фикрича, зиён етказадиган Ж.нинг ижтимоий асоси қабилалар ўртасидаги ўзаро душманликдан келиб чиққан. Бошқа қабила кишисига касаллик, ўлим тилаб афсун ўқиш, ёвуз руҳларга эътиқод қилишнинг манбаларидан бири бўлган. Ж.га ишониш айрим жойларда сақланиб қолган. Ўрта асрларда Европада христиан черковида Ж — иблис хатти-ҳаракатидир деган қараш мавжуд бўлган. Черков ва дунёвий ҳокимият Ж.да шубҳа қилинган барча кишиларни қаттиқ таъқиб этган. Исломда Ж. ва сеҳргарлик билан шуғулланиш оғир гуноҳ ҳисобланади.Ҳозирги кунда сеҳргарлик китобларини сеҳр кучи сўндирилган дейишади.Лекин халқ орасида ҳали ҳануз иссиқ совуқ қора сеҳр кабиларга ишонадиганлар бор.Қур'они Каримда келтирилишича сеҳргар қаерга бормасин ҳаловат топмайди дейилган.Ҳар нарсанинг ўз бадали бор унутманг!
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |