Magmatizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магматизм — магманинг суюлиши, унинг эволюсияси, ҳаракати, бошқа қаттиқ жинслар билан ўзаро таъсири ва қотишини ўз ичига олган жараёнлар мажмуи. М. Ернинг чуқур қисмидаги фаол ҳаракатларнинг энг муҳим кўринишларидан бири. Тектоник ҳаракатлар ҳарактерининг ўзгариши билан М. типи ҳам ўзгаради, геологик тарихга ва Ер пўстининг у ёки бу структурасига боғлиқлигига қараб геосинклинал, платформа, океаник ва тектоникмагматик фаол кўринишларга бўлинади. М.нинг қандай чуқурликда жойлашганлиги (қотиш шароитлари)га қараб абиссал, гипабиссал, субвулкан, юза жойлашган (вулканизм) М., таркибига қараб ўта асосли, асосли ўртача, нордон ва ишқорли (қаранг Магматик тоғ жинслари) турлари фарқ қилинади.
"Янги глобал тектоника" консепсиясига мувофиқ М., асосан, литосфера плиталарининг ўзаро ҳаракати зонасида, уларнинг икки томонга сурилиш (рифтлар) жойида ва иссиклик оқимининг юқорига кўтарилиш зонасида интенсив ривожланади. Ҳозирги геологик даврда М. Тинч океаннинг вулканик ҳалқасида, океан ўрталиқ тизмаларида, Африка ва Ўрта денгиз атрофи рифт зоналарида ривожланган. М. билан турли-туман фойдали казилма конларининг пайдо бўлиши боғлиқ.
Ад:. Абдуллаев Х. М., Магматизм и оруденение Средней Азии, Собр.соч. (в 5ти т., т. 5), Т.,1965; Ҳамрабаев И. Х., Магматизм и постмагматические процесси в Западном Ўзбекистане, Т., 1958.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |