Гипоген конлар, магматоген конлар, эндоген конлар— Ер пўстининг чуқур қисмларида магматик қоришмалар ёки иссиқ сувли эритмалардан юқори температура ва босим шароитида ҳосил бўлган фойдали қазилма конлари. Гипоген конлар 5 асосий генетик гуруҳ: магматик, пегматитли, карбонатитли, скарнли ва гидротермал конларга ажралади.

Магматик конлар фойдали элементлар (хром, титан, платина, мис, никел ва бошқалар)га бой қоришмаларнинг совишидан ҳосил бўлади. Пегматитли конлар совиётган магмадан ажралиб чиққан қолдиқ маҳсулотлар. Карбонатли конлар калсий, магний ва темир карбонатларининг тўпланишидан ҳосил бўлади. Булар билан темир, мис, ниобий рудалари, апатит ва флагопит конлари боғлиқ. Скарнли конлар магматик тоғ жинсларининг қизиган туташ зоналарига иссиқ буғларнинг таъсир этишидан таркиб топади (темир, мис, волфрам, қўрғошин, пйх, бор ва бошқалар). Гидротермал конлар Ернинг чуқур жойларида ҳаракатланадиган қайноқ сувли эритмалардан чўккан рудалардан (рангли, нодир, радиоактив ва бошқа рудалари) иборат.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил