Магналий — асосий легирловчи элемент магний (1 — 3%) бўлган алюминий кртишмалари. Яхши пайвандланади, коррозиябардошлиги (занглашга чидамлилиги) ва пластиклиги юқори. М. куйма ва деформацияланадиган лист кўринишида ишлаб чиқарилади. Куйма М.дан (Мг — 4 — 13%) шаклдор қуймалар қуйишда фойдаланилади. Деформацияланадиган (болғаланувчан) М.дан (Мг — 1 — 7%) сим ва бошқа материаллар тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил