Магнетон — магнит моментининг атом ва ядро физикасида ўлчов бирлиги. Электрон, атом ва молекулаларнинг магнит моменти Бор М.ларида ўлчанади: тБ =е/г/2 ц. бунда е — электрон заряди, т — заряд массаси, ҳ — Планк доуМууcу, с — ёруғликнинг бўшлиқдаги тезлиги. Халқаро бирликлар тизими СИда Бор магнетони 9,27- 1024 Ам2 (СГС бирликлар тизимида 9,27-102| эрг/Гс) га тенг . Нуклонлар ва атом ядролари магнит моментларининг ўлчов бирлиги ядро М. и дейилади: тяд = е/г/2Мс = 5,050-10 27 А-м2, бунда М — протон массаси. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил