Magnezit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Магнезит — карбонатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби — МгCО3. Тригонал сингонияда кристалланади. Дитригонал-скаленоэдр кристаллар, кўпинча, яхлит донадор агрегатлар ҳосил қилади. Ранги оқ, кулранг, сарғиш, пушти ранг. Шишасимон ялтироқ, соф кристаллари рангеиз. Қаттиқлиги 4—7; зичлиги 3000 кг/м3. Мўрт. Ўта асосли тоғ жинсларининг нурашидан ва метаморфизм жараёнида талк билан бирга ҳосил бўлади. Брейнерит — лиственитларнинг типик минерали. Чўкинди М. кўл ва лагуналарда доломит ва доломитлашган оҳактошлар билан бирга ётади. Кристалланган М.нинг катта уюмлари Австрия, Жанубий Урал, Узоқ Шарқ, Бразилия, Хитой, Корея ва бошқа жойлардан топилган. М.ни сунъий равишда ҳам оладилар. Ўтга чидамли материаллар (ғишт ва бошқалар) тайёрлашда, ўғит сифатида, магнезиал семент олишда, селлюлоза, ойна-шиша, керамика саноатида, лок-бўёқ, синтетик каучук, қанд ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |