Magnit lenta
Магнит лента, магнит тасма — сиртига магнит катлами суркалган юпқа қайишоқ лента. Товуш (нутқ, мусиқа)ни ёзиб олиш ва қайта эшиттириш учун ишлатилади (қаранг Магнитик ёзиш). Ишчи магнит қатлами темир гамма-оксид (в=Ф2О3), хром (ИИ) оксид (СЙУ2) ва кобалт қўшилган темир гамма-оксиднинг магнит жиҳатдан қаттиқ кукунидан иборат бўлади (қаранг Магнит материаллар). Магнит лента асоси сифатида полиэтилентелефталат, поливинилхлорид, диацетат ва триацетат плёнка ишлатилади. Плёнка сиртига суркаладиган таркиб магнит кукуни, боғловчи модда, эритгич, пластификатор ва Магнит лента сифатини яхшилайдиган қўшимчалардан иборат бўлади. Магнит лента температура 20±5° гача бўлган шароитларда ишлатилади ва сақланади. Металл ва биметалл Магнит лента ишлатилади. Лентанинг эни ва калинлиги нимага ишлатилишига қараб танланади. Мас, товушни ёзиб олишда эни 3,81 ва 6,25 мм, қалинлиги 9—55 мкм бўлган Магнит лента ишлатилади. Ҳозир (2003) юпқа ишчи қатлами Со—Ни (кобалтникел), Со—Р (кобалт—фосфор) Со—Н—Р (кобалт — азот — фосфор) ва Со—W (кобалт—волфрам) қотишмаларидан иборат металл Магнит лента ишлаб чиқарилмоқда.[1]
Магнит тасма — нозик магнит қатлам билан қопланган мослашувчан лента кўринишидаги ахборот ташувчи восита. Магнит тасмадаги маълумотлар магнит ёзув ёрдамида ўрнатилади. Овоз ва тасвирни магнит тасмага ёзиб олиш учун мўлжалланган мосламалар магнитафон ва видеомагнитофон деб аталади. Компютер маълумотларини магнит тасмада сақлаш учун мўлжалланган замонавий қурилма эса стример деб номланади.
Магнит тасманинг яратилиши эшиттиришлар ва овозни ёзиб олиш соҳасида янгилик бўлди. Эндиликда телевидение ва радио эшиттиришларда жонли эфирлар ўрнига дастурларни кейинроқ эфирга узатиш учун олдиндан ёзиб олиш имконияти пайдо бўлди. Биринчи кўп трекли магнитафонларнинг кашф этилиши овозни турли манбалардан бир нечта алоҳида трекларга ёзиб олиш ва уларни керакли эффектлар билан бойитиб, якуний ёзув билан аралаштириш имкониятини яратди. Бундан ташқари, компютер технологияларининг ривожланиши маълумотларни узоқ вақт давомида исталган пайтда фойдаланиш учун сақлаб қўйиш имкониятини яратди.
1970—1980-йилларда ишлаб чиқарилган магнит тасмаларнинг баъзи турлари деградация(узилиб кетиш)га мойил бўлган. Деградация ҳолати тасма боғламининг бузилиши натижасида юзага келади, бунинг оқибатида тасмадан фойдаланишнинг имкони бўлмайди[2].
Технология
Магнит тасма мослашувчан асосдан ташкил топиб, унинг устки қисмига махсус лакдаги нозик ферромагнит кукуннинг суспензияси ишчи қатлам сифатида қўлланади. Уларнинг орасига оралиқ қатлам жойлаштирилиши мумкин, бу таянч ва ишчи қатламнинг мустаҳкам жипслашишини таъминлайди. Ишчи қатламнинг ўзи ҳам турли таркибдаги ферромагнит кукунли бир неча қатламлардан иборат бўлиши мумкин. Бунга қўшимча равишда, баъзан ишчи қатламнинг юза қисмига лента йўлидаги ишқаланишни камайтириш мақсадида яна бир модда масалан, коллоид графитдан ташкил топган антифриксия қўлланиши мумкин. Тасманинг умумий қалинлиги бирдан ўнлаб микрометргача, кенглиги эса мақсадга кўра, бир неча миллиметрдан 100 мм гача ёки ундан кўпроқ ўлчов бирлигини ташкил этиши мумкин. Тасма одатда, у ёки бу дизайндаги ядро шаклида ёки қаттиқ рулонга ўралган ғалтак ҳолатида фойдаланиш учун етказиб берилади.
Магнит тасманинг асосини синтетик материаллар, кўпинча селлюлоза асетат (диацетат ва триасетат), полиэтилен терефталат (лавсан) ва полимидлар ташкил қилади. Магнит масма тарихида унинг асоси сифатида бошқа материаллар (қоғоз, селлюлоид, полиэтилен, ПВХ)дан фойдаланиш ҳолати ҳам кузатилади, бироқ уларнинг сифати магнит тасмаларга қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бера олмагани учун кейинчалик улардан фойдаланилмаган.
Ишчи қатлам сифатида[2] темир, хром, кобалт оксидлари ва уларнинг аралашма кукунлари, шунингдек, соф металларнинг кукунлари ишлатилади. Тасманинг асосий характеристикалари кўп жиҳатдан ишчи қатламнинг таркиби, қалинлиги ва бир хиллиги, магнит кукун зарраларининг ўлчами ва шаклига боғлиқ.
Бундан ташқари, бир қатламли магнит ленталар ҳам мавжуд бўлиб, уларда ферромагнит кукунлари асосий материалнинг қалинлигида тақсимланади ва углерод пўлатининг ингичка чизиғи бўлган тўлиқ металл ленталар жойлаштириб чиқилади. Бироқ, кўп ҳолатларда юқорида тавсифланган кўп қатламли тасмалардан фойдаланилган.
Маиший кассетали магнитафонлар учун магнит тасмаларнинг турлари
| Тасма тури | Ишчи қатлам таркиби | Оддий тасма | Ёзиб олиш вақти константаси, мс | |
|---|---|---|---|---|
| МЕК-1 (Тйпе 1, эхтра 1, нормал, Фе, Фе1, ИЭC1, ЭҚ 120μС) | Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{\гамма-Фе2О3}} | БАСФ/Р-723Д | 120 | 3180 |
| МЕК-2 (чромдиохид, чром) | Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{CрО2}} | БАСФ/С-401 | 70 | 3180 |
| МЕК-3 (Ферри чром ИИИ, Феррочром) | Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{\гамма-Фе2О3 + CрО2}} | Сонй/С-301
Сонй/М-10655 | ||
| МЕК-4 (пуре метал, метал) | Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{Фе}} | ўрнатилмаган | ||
Фонограммали тасма ўрамининг учида магнит бўлмаган ракорд ёпиштирилади. Унинг ранги ёзилган фонограмма тезлигига мос келиши керак:
- 19,05 см/с — сариқ
- 9,53 см/с — кўк
- 4,76 см/с — оқ.
Барча тезликлар учун магнит ўрами охирида қизил ракорд ишлатилади[4].
Овоз ёзиш


Магнит тасма 1930-йилларда Германияда икки йирик корпорация: БАСФ кимёвий консерни ва АЭГ электрон компанияси ҳамкорлигида немис радиоэшиттириш компанияси РРГ кўмагида ишлаб чиқилган. 1927-йилда немис муҳандиси Фриц Пфлёймер (Фритз Пфлеумер) турли материаллар устида бир қатор тажрибаларни амалга оширгандан сўнг, темир оксиди кукунини елим ёрдамида юпқа қоғозга суртиб чиқган. Шундан сўнг, муҳандис 1928-йилда қоғоз ёки тасма чизиғида магнит кукунни ишлатиш учун патент олади. Айни шу йили у қоғозли тасма орқали магнит ёзиш қурилмасини оммага намойиш этади. Қоғоз тасмаси яхши магнитланган ва мухтаҳкам клейланганлиги боис, унда ишлаш қулай бўлиб, тасмани кесиш ва ёпиштириш мумкин бўлган. Бироқ 1936-йилда Германия Миллий суди Пфлёймер патенти бўйича ҳуқуқларни бекор қилади. Чунки ушбу ғоя, яъни қоғоз тасмасини темир кукуни билан қоплаш ҳуқуқи Поулсенга 1898-йилда берилган патентда келтирилган эди. 1932-йилда АЭГ Пфлёймернинг ғоясини ишга солиб, „Магнетопҳон К1“ деб номланган магнит ёзиш мосламасини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. „Магнетопҳон К1“нинг ташувчиси Германиянинг БАСФ кимёвий консерни томонидан ишлаб чиқарилган тасма эди. „Магнетопҳон К1“ 1935-йилда Берлиндаги радиокўргазмада оммага тақдим этилган.
ИГ Фарбен/БАСФ компаниясидан Фридрих Маттиас (Фриэдрич Маттҳиас) ёпиштирувчи ва темир оксиди кукуни пуркалган субстратдан иборат кўп қатламли тасмани ишлаб чиқади. 1939-йилда БАСФ ушбу тасмани оммага тақдим этган. Бу ихтиро тасвирга олиш соҳасида инқилоб ясади. Бунга параллел равишда муҳандис Валтер Вебер АЭГ томонидан ишлаб чиқарилган магнитафонларнинг тинглаш сифатини яхшилаш устида ишлай бошлади. У тасманинг магнитланиши устида тажриба ўтказади. Тажриба натижасида юқори частотали ўзгарувчан ток йўналиши ижро сифатини сезиларли даражада яхшилаши эмпирик тарзда исботланади. 1940-йилнинг баҳорида Вебер юқори частотали ўзгарувчан токни йўналтириш технологиясига патент олади ва 1941-йилда АЭГ „Магнетопҳон К4-ҲФ“ магнитафонининг янги моделини яратади. Магнит ёзиш аппаратининг ушбу моделининг техник хусусиятлари ўша пайтда мавжуд бўлган барча магнит ёзиш аппаратларидан устун бўлган. Вебер томонидан кашф этилган технология туфайли 60 дБ бўлган сигнал-шовқин нисбати энди 10 кГц дан юқори частоталарни қайта ишлаб чиқариш имкониятини яратди.
1942-йилда АЭГ стереофоник овоз ёзиш жараёни устида тажриба ўтказа бошлаган.
Овоз ёзишда энг кенг тарқалган тасмалар кенглиги 6,35 мм/0,25 (ғалтак ўрамли магнитафонлар учун) ва 3,81мм/0,15 дюйм (компакт кассеталарда) бўлган. Бошқа кенгликдаги ленталар студиядаги кўп йўлли магнитафонларда, видеоёзув, рақамли маълумотларни ёзиб олиш ва бошқа махсус мақсадларда қўлланган.
Дунёдаги магнит тасмаларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар БАСФ, Агфа (Германия), 3М (АҚШ), Денон, Махелл, ТДК, Сонй (Япония) бўлган. СССРда магнит тасмаларнинг асосий ишлаб чиқарувчилари „Свема“ Шосткин ПО, Қозон ПО „Тасма“ ва В. В. Куйбишев ва Переславл ПО номидаги „Славич“ ишлаб чиқариш бирлашмаси бўлган.
Видеоёзув

Дунёдаги биринчи видеомагнитофон 1956-йил 14-апрелда „Ампех“ фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган. Калифорнияда россиялик муҳожир Александр Матвеевич Понятов томонидан асос солинган ушбу кичик компания ўзаро чизиқли видеоёзувни ихтиро қилиш ва айланувчи бошли тизимни қўллаш орқали видеоёзув технологиясида ҳақиқий ютуқ яратди. Улар ғалтакларга ўралган 2 дюймли (50,8 мм) кенгликдаги Қ (Қуадруплех) формати деб номланувчи тасмадан фойдаланганлар. 1956-йил 30-ноябрда CБС биринчи марта „Ампех“дан янгиликлар дастурини ёзиб олиш учун фойдаланган. Видеомагнитафонлар телемарказларда ҳақиқий технологик инқилобни юзага келтирди[5].
1965-йилда „Ампех“ рангли узатиш видео ёзуви лойиҳасини ихтиро қилди[6].
1969-йилда Сонй „У-матиc облиқуэ-лине“ аналог магнитли видео ёзиш форматини тақдим этди. Бу 3/4 дюймли магнит тасмали видео кассетадан фойдаланиладиган биринчи қурулма бўлган.
Видео ёзувлар тарихида ҳақиқий ютуқ ЖВC томонидан 1976-йилда тақдим этилган ВҲС форматининг яратилиши бўлди. Мазкур лойиҳа арзон ва ишончли видеомагнитофонлар, шунингдек, муваффақиятли маркетинг форматнинг оммавий тарқалишига ёрдам берди[7].
1982-йилда Сонй „Бетаcам“ тизимини ишлаб чиқди. Ушбу тизим телевизор камераси ва ёзиб олиш мосламасини бир қурилмада бирлаштирган илк видеокамера эди. Камера ва видеомагнитофон ўртасида ҳеч қандай кабел ўрнатилмаганлиги боис, видеокамерадан фойдаланиш операторга бир мунча қулайликларни яратди. „Бетаcам“да 1/2 дюймли касетлардан фойдаланилади. У тез орада телевидениэ янгиликларини ишлаб чиқариш ва студия видеоларини монтаж қилиш учун стандарт қурулмага айланди.
1986-йилда Сонй СМПТЕ томонидан стандартлаштирилган биринчи рақамли видео ёзиш формати „Д1“ни яратди ва бу қурулма рақамли видео ёзувлар даврини бошлаб берди. 1995-йилда тақдим этилган ДВ формати соҳадаги кенг тарқалган рақамли видео ёзиш форматига айланди.
Маълумотларни сақлаш

Магнит тасма биринчи марта 1951-йилда Эcкерт-Маучлй Cомпутер Cорпоратион томонидан АВМ УНИВАC И компютерида компютер маълумотларини ёзиб олиш учун ишлатилган. Бунда ташувчи 12,65мм кенгликдаги бронза қопламали юпқа метал чизиқдан (Виcаллой деб аталади) ташкил топган. Ёзиб олиш зичлиги саккизта трек бўйлаб бир дюйм учун 128 белги (198 микрометр/чар)ни ташкил этган.
1964-йилда ИБМ Сйстем/360 оиласи ИБМ фирмасида 9-трелли чизиқли тасма стандартини қабул қилди, кейинчалик бу бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг тизимларига тарқалган ва 1980-йилларгача кенг қўлланган. 1970-йиллар ва 1980-йилларнинг бошларидаги (1990-йилларнинг ўрталаригача) хонадонлардаги шахсий компютерларда кўп ҳолларда асосий ташқи хотира қурилмаси сифатида анъанавий маиший магнитафон ва компакт кассетадан фойдаланилган.
1989-йилда Ҳеwлетт-Паcкард и Сонй ДАТ аудио форматига асосланган ДДС (инг. Дигитал Дата Стораге) маълумотларни сақлаш форматини ишлаб чиқдилар.
1990-йилларда ҚИC-40 ва ҚИC-80 стандартлари мос равишда 40 ва 80 МБ физик сиғимга эга кичик кассеталардан шахсий компютернинг захира тизимларида кенг фойдаланилган.
Магнит ленталарда маълумотни сақлашнинг кафолатланган муддати 30-40 йилни ташкил этади, бироқ 50 йилдан ортиқ сақланган маълумотларга ҳам мисоллар мавжуд[8]
Адабиётлар
- Брагинский Г. И., Тимофеэв Е. Н. Технология магнитних лент. — М.: „Химия“, 1987, ИСБН 5-7245-0055-8
- Мазо Я. А. Магнитная лента. — М.: Энергия, 1975
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Магнетиc Материалс“, МЕМОРЙ ОФ ТҲЕ WОРЛД: Сафегуардинг тҳе Доcументарй Ҳеритаге. А гуиде то Стандардс, Реcоммендед Праcтиcес анд Референcе Литературе Релатед то тҳе Пресерватион оф Доcуменц оф Алл Киндс. УНЕСCО, 1998.
- ↑ Бытовая аппаратура магнитной записи: Справочник 1987, с. 283.
- ↑ Бытовая аппаратура магнитной записи: Справочник 1987, с. 288.
- ↑ „Первый в мире видеомагнитофон“ (деадлинк). 2013-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-апрел.
- ↑ Лейтес, Л. Вклад Александра Понятова в создание первых профессиональных видеомагнитофонов и форматов видеозаписи // 625: научно-технический журнал. — Андоза:М.: ООО «Издательство 625», 2009. — № 1 (145). — С. 72. — ИССН 0869-7914. Архивировано 20 декабр 2009 года.
- ↑ „Кассета, изменившая мир“ (деадлинк). 2012-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-апрел.
- ↑ Петров В. В., Крючин А. А., Шанойло С. М. Новейшиэ технологии долговременного хранения электронних информационних ресурсов[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |