Magnit maydon
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |

Табиатда шундау табииу металл бирикмалари мавжудки, улар баъзи бир жисмларни ўзига тортиш хусусиятига эга. Жисмларнинг бундай хоссаси улар атрофида майдон мавжудлигини билдиради. Бундай майдонни магнит майдон деб аташ қабул қилинган. Ўз атрофида магнит майдонни узоқ вақт уўқотмаудиган жисмларни доимиу магнит ёки оддиугина магнит деб атаймиз. Тўғри шаклдаги магнитни майда темир бўлакчаларига яқинлаштирайлик. Бунда темир бўлакчалари магнитнинг фақат икки учига ёпишганлигига гувоҳ бўламиз. Доимий магнитнинг магнит таъсири энг кучли бўлган жойини магнит қутби дейилади. Ҳар қандау магнитда иккита: шимолиу (Н) ва жанубиу (С) қутблари мавжуд бўлади. Уларни ўртасида қутб бўлмайди….
Иккита магнит стрелкаси бир-бирига яқинлаштирилса, уларнинг иккаласи ҳам бурилиб, қарама-қарши қутблари бир-бирига рўпара келиб тўхтауди. Бу ҳол магнитланган жисмлар орасида ўзаро таъсир кучлари мавжудлигини англатади. Таъсир кучлари эса, майдон куч чизиқлари орқали тафсифланади.
Магнит майдон куч чизиқларини тўғридан тўғри кўра олмаймиз. Аммо, қуйидаги тажриба ёрдамида биз магнит куч чизиқларининг жойлашуви (йўналиши) ҳақида тасаввурга эга бўла оламиз. Бунинг учун картон қоғозга темир кукунларини бир текис сепиб, уни ясси магнит ўзагининг устига қўямиз. Қоғоз варағини бир-икки чертиб юборсак, темир кукунлари. Картон устидаги темир кукунлари магнит учларига яқин жойларда зич, қутблар орасида сийракроқ жойлашганлигини кўриш мумкин. Темир кукунларининг эгаллаган ўрни, магнит қутбларини бир-бирига боғловчи куч чизиқларини ўзида акс эттиради. Магнит майдон куч чизиқларининг йўналиши шартли равишда магнитнинг шимолий қутбидан чиқиб, унинг жанубий қутбига кирувчи ёпиқ чизиқлардан иборат деб қабул қилинган. Куч чизиқлари берк (ёпиқ) бўлган майдонлар уюрмавий майдонлар дейилади. Демак, магнит майдон уюрмавий майдон экан. Шу хусусияти билан магнит майдон куч чизиқлари электр майдон куч чизиқларидан фарқ қилади. Магнит майдоннинг чизиқлари куч характеристикасини тафсифловчи физик катталик магнит майдон индуксияси деб аталади. Магнит майдон индуксияси вектор катталик бўлиб, у ҳарфи билан белгиланади.
Магнит майдон индуксиясининг бирлиги қилиб ХБСда Сербия физиги Никола Тесланинг шарафига Тесла (Т) деб аташ қабул қилинган.
Магнит майдон модда эмас, балки алоҳида зарралардан мужассамланган моддадан тамомила фарқли равишда, материянинг фазода узлуксиз мавжуд бўлган туридир.
Токли ўтказгичларнинг магнит майдони чексизликкача ёйилади, бироқ масофа ортиши билан магнит кучлари жуда тез заифлашади. Шу сабабли амалда магнит кучларининг таъсирини токли ўтказгичга яқин масафалардагина сезиш мумкин.
Тинч турган электр зарядлари атрофидаги фазода электр майдон ҳосил бўлгани каби, токлар атрофидаги фазода токли ўтказгичга таъсир этувчи, материянинг махсус кўриниши бўлган магнит майдон ҳосил бўлади. Мана шу магнит майдон кучларининг манбайидир. Табиий магнит узоқ вақт таъсир эттирилганда магнитланган пўлат бўлаклари сунъий магнитлар дейилади.