Magnit qutblari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ушбу саҳифани Геомагнит қутблар билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Магнит қутблари, Ернинг магнит қутблари — Ер қатламларидаги нуқталар; уларда Ер магнит майдонининг вектор индуксияси тик (вертикал) бўлиб, Шимол. қутбда пастга ва Жануб. қутбда эса юқорига қараб йўналган. Бу нуқталарда магнит меридианлари ўзаро кесишади. Ер атрофида магнит майдонининг мавжудлигини билдирувчи ҳодис Жануб Ер магнетизм и дейилади. Муаллақ эркин ҳолда ўрнатилган магнит мили магнит майдони таъсирида Ернинг ҳар қандай нуқтасида ушбу магнит майдонининг куч чизиқлари йўналиши бўйича йўналади. Магнит қутблари геофафик қутблар билан туташмайди ва улар Ер қаърида жойлашган. Магнит қутблари даврий ўзгаришларни — бир кеча-кундуз, йиллик ва йилдан йилга (асрий) ўзгаришларни кечади. Ернинг Магнит қутблари ўзгариб туришини Ер магнетизми хизмати кузатиб боради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |