МАГНИТ "СИЙОҲ" - оддий ёзув қоғозига матн ва график чизмаларни (магнит усулда) қайд қилиш ҳамда ўқиш учун мўлжалланган магнитли ахборот элтувчилар (магнит ленталар, перфокарталар, перфоленталар ва бошқалар)нинг бир тури. М. "с". карбонил темир ва гептандан суспензия (эритма) ёки микроскопик магнит зарралар аралаштирилган мастика тарзида тайёрланади. Бундай "сиёҳ" билан туширилган ёзувни "ўқиш" осон бўлиши учун суспензия ёки мастикага ранг қўшилади. М. "с". билан қоғозга махсус ручкада, қўлда ёки ёзув машинасида ёзиш мумкин. М. "с"., асосан, ҳужжатлар билан ишлаш (хилларга ажратиш, ҳисобга олиш, кодлаш ва бошқалар) жараёнини механизациялаштириш учун қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил