Magnit zaryad
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магнит заряд — жисмларнинг статик майдонларини ҳисоблашда (электр заряд тушунчасига ўхшаш) ишлатиладиган ёрдамчи тушунча. Магнит заряд электр зарядлардан фарқли равишда реал мавжуд эмас, чунки магнетизмнинг классик назариясига кура, магнит майдон электр майдонлардан бошқа ҳеч қандай ўзига хос манбаларга эга эмас. П. Диракнянг табиатда магнит монополия деб аталмиш Магнит зарядларнинг табиатда мавжудлиги ҳақидаги гипотезаси (1931) ҳозирча тасдиқланмаган. Магнитланган жисмлар учун Магнит заряднинг ҳажм рт ва сирт ат зичлиги тушунчаларини киритиш мумкин. Биринчиси, жисм ҳажми бўйича магнитланганликнинг бир жинслимаслик тақсимоти, иккинчиси эса магнетик сиртдаги магнитланганлик нормал ташкил этувчисининг сакраши билан боғлиқ.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |