Magnitooptika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магнитооптика, магнетооптика — магнит майдони таъсирида муҳитнинг оптик хоссалари ўзгаришини ўрганадиган физика бўлими. Магнит майдонидан ёруғлик ўтказилганида қутбланиш текислигининг айланиши (Фарадей эффекти), спектр чизиқларнинг қўшимча чизиқларга ажралиши (Зееман эффекти) каби ҳодисалар рўй беради. М.да магнит майдонига тик ва шу майдон йўналишидаги ёруғлик жисмга тушганида ҳар хил ютилиши, магнит майдони таъсирида муҳитнинг оптик анизотропияен кузатилади. Муҳит сиртидан ёруғлик қайтганида оптик анизотропия ҳам рўй беради.
М. ХХ аср 60 — 70-йилларида жадал ривожланди: яримўтказгичлар, феррит ва антиферромагнетик сингари кристалларнинг хоссалари яхши ўрганилди. Бундай материаллардан ёруғлик қайтганида ёки ютилганида (кучли магнит майдонида) янги спектрал сериялар — Ландау спектрлари пайдо бўлар экан. Бу спектрларнинг ажралиши электроннинг хусусий спини билан боғлиқ. М.да Зееман эффекти ҳам ўрганилади. Шаффоф феррит ва антиферромагнетиклар, диамагнетик ва парамагнетикларга Караганда асосий ролни бу муҳитларнинг ички магнит майдонлари ўйнайди (бундай майдонларнинг кучланганлиги 105 — 106 Э гача етади), бундай материаллар жуда тез (кучли) магнитланиш хусусиятига эга бўлади (Керр эффекти). Шу сабабли, шаффоф феррит ва антиферромагнетиклар лазер нурларини бошқаришда, электрон-ҳисоблаш машиналарида ва бошқаларда ишлатилади. М. усуллари жисмларнинг квант ҳолатларини, физиккимёвий тузилишини текшириш, таҳлил қилиш ва бошқа соҳаларда жуда кўп ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |