Магниторадиола — магнитофон, радиоприёмник ва граммафон пластинкаси қўйиладиган электр проигривателни бир қути (корпус) га бирлаштириб ишлаб чиқариладиган радиотехника аппарати; товушни қайта эшиттирувчи аппарат ва товушни ёзиб олувчи аппаратнинг бир тури. Асосий умумий қисмлари — паст частотали чиқиш кучайтиргичи, электр билан таъминлаш блоки ва товуш карнайлари. Ҳозирги пайтда компактдисклар ишлаб чиқариш ривожланганлиги туфайли М. ишлаб чиқариш анча чекланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил