Магнолия (Магнолиа) – магнолиядошлар оиласига мансуб доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар туркуми. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё, Шимолий Американинг жануби-шарқий ҳамда Марказий Америкада 80 га яқин тури бор. Ўзбекистонда 3 тури манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Шундан йирик гулли М. доим яшил манзарали дарахт сифатида тарқалган. Ўзбекистонда ўстириладиганининг барги кузда тўкилади. Бўйи 10–13 м оралиғида. Барглари эллипссимон ёки тухумсимон, ялтироқ, бандли, кетма-кет жойлашган. Гуллари йирик, оқ, хушбўй, якка. Барги таркибида эфир мойлари, глюкозидлар, пўстлоғи ва илдизида алкалоидлар бор. Баргидан тайёрланган суюқ эксракт қон босимини пасайтиришда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил