Magnus Carlsen
| Магнус Cарлсен | |
|---|---|
|
ФИДЕ жаҳон шахмат чемпионати 2019-йил. Магнус Cарлсен | |
| Тўлиқ исми | Свен Øэн Магнус Cарлсен |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши |
1990-йил 30-ноябр Тёнсберг, Норвегия |
| Саравҳа | Гроссмейстер (2004) |
| ФИДЕ рейтинг | 2853 |
| Юқори рейтинги | 2882 (Май 2014, август 2019) |
Свен Магнус Øэн Cарлсен (талаффузи: Свен Магнус Ээн Карлсен) — норвегиялик шахматчи, шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони (2013—2022). 1990-йилнинг 30-ноябрида Норвегиянинг Вестфолл губернияси, Тёнсберг шаҳрида дунёга келган.
Фаолият
Шахмат бўйича 3 та категорияда жаҳон чемпиони: 2013-йилдан 2023-йилгача классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони; 2014-2016[1], 2019, 2022-йилларда рапид бўйича жаҳон чемпиони: 2014, 2015, 2017-2019, 2022-йилларда — блиц бўйича жаҳон чемпиони[2]. Дунёнинг энг ёш гроссмейстерларидан бири —2004-йил 26-апрелда 13 ёшлигида (ўша пайт Магнус энг ёш гроссмейстерлар рўйхатида 2-ўринда турган) ФИДЕ рейтингида етакчилик қилган энг ёш шахматчи (19 ёшида) 2013-йил январ ойида Эло рейтингида тарихдаги энг юқори (ўша вақт учун) натижага эришади — 2861 пункт[3] . Магнус Гарри Каспаров томонидан 13 йилдан буён эгалланиб келаётган рекордни (2851 пункт) янгилайди. 2006-йилги Норвегия чемпиони. Бир қанча катта турнирларда ғолиб ва фахрли ўринлар соҳиби. 2007 ва 2011-йилги жаҳон биринчилигининг давогарларидан бири, 2013-йилги биринчилик ғолиби. 5 карра Шахмат Оскари соҳиби — 2009-2013-йилларда; бу титулни 4 ёки ундан кўп маротаба қўлга киритган 3-шахматчи (Карпов ва Каспаровдан кейин).
Биографияси

Магнуснинг опаси: Хеллен[4];
сингиллари: Ингрид(т.й.1994) ва Сигна (т.й. 1996)[5][6]..
5 ёшли Магнусни шахмат ўйнашга отаси Ҳанрик Cарлсен (Эло рейтингида 2100 атрофидаги пунктга эга бўлган ўйинчи[4] Хенрик Карлсен[7] , нефт компанияси инженери, маҳаллий турнирлар иштирокчиси) ўргатган. Магнус шахмат билан 8 ёшида жиддий шуғуллана бошлаган: шахмат ҳақидаги китобларни ўқиган, маҳаллий турнирларда қатнашган, ҳар куни 3—4 соат интернетда шахмат ўйнаган[8].
2003-йилнинг август ойида ҳомий („Миcрософт“ компанияси) Cарлсенлар оиласини йиллик турга жўнатишади. Шу сабаб Cарлсеннинг ота-онаси уйни топширишади, машинасини сотишади. 2004-йилга келиб мутахассислар уни жаҳон чемпиони бўлишини башорат қилишади[6].
2013-йилда Ченнай шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг, Магнус, ота-онасидан мустақил ҳаёт кечира бошлайди[9].
Қизиқиш ва хоббилари
Шахматдан ташқари футбол, тоғ чанғиси, катта теннис ва баскетбол спорт турларига қизиқади. Комикслар ўқишни яхши кўради[10].
Севимли спорти футбол; Реал Мадрид клубига муҳлислик қилади, шу клубнинг ўйинларида 2 маротаба рамзий зарба берган[11].
Реклама фаолияти
Магнус шахмат билан бир қаторда моделлик билан ҳам шуғулланади. У рекламадан йилига 1 млн доллардан кўпроқ даромад топади[4].
Бундан ташқари Магнус шахмат дастури — „Плай Магнус“ ни реклама қилади[12].
Ўйин услуби ва баҳоланиши
Магнус универсал ўйинчи. У асосан миттелшпил ва эндшпилда кучли. Дебютни эҳтиёцизлик қилиб ўйнагани билан, партияга умумий назар ташласак деярли мукаммал ўйин олиб боради[13].
Люк ван Велининг фикрига кўра „Унинг кучи шундаки, бошқалар деярли ҳеч нарса кўрмайдиган позицияда у энди ўйнашни бошлайди“. Рақибларининг режаларини моҳирлик билан англаб олади, уларнинг қачондир хатога йўл қўйишига умидни йўқотмайди[14].
Латвиялик гроссмейстер Алексей Шировнинг фикрича, Cарлсен ютуқлари туфайли Гарри Каспаровникидан кам бўлмаган эътиборга лойиқ[15].
Гроссмейстер Юрий Разуваевнинг фикрича, „У (Магнус Cарлсен) тактик (услубий) жиҳатдан энг оддий, лекин позициявий маҳорати Петросян ёки Карповнинг даражасида“[10].
Халқаро гроссмейстер Евгений Бареев фикрича „У олди шахматчилардан одатда дурангга рози бўладиган партияларни тортиб олади. Унда бутунлай феноменал (ажралиб турадиган) техника ва қўшимчасига нерв системасининг мавжуд эмаслиги. Cарлсен барча ёшлар каби вариантларни жуда яхши сезади. Магнус Cарлсен — натижалар учун мўлжалланган шахмат машинаси“[10].
Каспаровнинг баҳосига кўра
Карлсен — олий шахмат лигасига бутунлай янги авлоднинг келишидир. Авлод — ва у бу супер кучли компютерлар даврида ўсган авлоднинг энг биринчи чемпиони. Мен ўйнаган пайтлар, менинг доимий йўлдошларим эслатмалар учун қоғоз карточкалар ва эски китоблар уюми бўлган. Мен ахборотлар базаси ва шахмат компютерлари ёрдамидан фойдаланишни о'рганишимга тўғри келди: машиналар менинг кўз ўнгимда дастлаб ёрдам берадиган даражада кучли, кейинчалик шахмат усталарини ҳам ютадиган бўлишди. Компютерлар замонавий ўлчовларда Карлсен авлоди шахматчиларини бироз роботларга айлантириб қўйди. Cарлсен умуман машина эмас — у жуда, жуда одамий чемпион, агар шундай дейиш мумкин бўлса[16].
Cарлсенни Фисчер, Микҳаил Тал[6] ва композитор Моцарт билан таққослашган (Магнуснинг сўзларига кўра уни дастлаб 2004-йилда Тҳе Wашингтон Пост газетаси „Шахматда Моцарт“ деб аташган[17]).
Спортдаги натижалари

Даражалари
- 2002-йил — ФИДЕ устаси[8].
- 2003-йил (Гёусдалдаги турнир. Норвегия) 12 ёш-у 2 ойлигида — халқаро спорт устаси (Магнус Шимолий Европадаги ИМ нормасини бажарган энг ёш шахматчи бўлди[8][18]
- 2004-йил 26-апрел (13 ёш-у 4 ой 27 кунлигида) — гроссмейстер[3].
Машғулотлар жараёни
2000-йилдан бошлаб Магнус Халқаро спорт устаси Торберн Рингдал Хансен (кўп йиллик лидер ва мамлакат чемпиони Симен Агдестеиннинг шогирди) қўл остида шуғуллана бошлайди. 2002-йилга келиб эса Магнусни Сименнинг ўзи шуғуллантира бошлайди. Магнуснинг сўзларига кўра, турнирларда унга кўпинча даниялик гроссмейстер Петер Ҳеине Ниэлсен ёрдам берган[19].
2009-йилнинг март ойидан то сентябргача Cарлсен Каспаровнинг қўлида яширинча шуғулланади[20], шундан сўнг бир неча ой у билан очиқ шуғулланадиган бўлди. Магнуснинг сўзларига қараганда, улар баҳорда 2 та тайёргарлик сессиясини ўтказишган, кейин августда 2 ҳафта Хорватияда шуғулланишган, сентабрда бир неча кун машғулотлар ўташган[21]. Каспаров туфайли Магнус бутун позициялар синфини яхши тушуна бошлади, дебют услубиятлари устида ишлади. Етарлича миқдордаги ҳамкорликдан сўнг (1 йилдан ошиқ вақт давомида, жонли ва интернет тармоқлари орқали учрашувлар) машғулотлар тўхтатилди.
" Биз Каспаров билан дўстона ажралишдик. Ҳозирги кун нуқтаи назаридан бизнинг ажралишимиз тўғри қадам бўлган деб ҳисоблайман"[5]
Каспаровнинг ўзи ёзишича:
"Мен норвегни (Магнусни) 2009-йил давомида шуғуллантирдим. Ва ўша пайтнинг ўзида лол қолган эдим, у шу даражада аниқ — ички сезги даражасида, ҳеч қандай ҳисоб-китобларсиз — шахмат доскасидаги вазиятни баҳолай олишга ва максимал даражада эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга қодир эди...[16].
Эло рейтинги

2007-йилнинг июлида (16 ёш-у 213 кунлик пайти) Магнус 2710 пункт билан 2700 планкасидан ўтган энг ёш шахматчи бўлди[22]. 2008-йилнинг 5-сентабрда, Билбаодаги „Катта Дубулға“ финалининг 4-туридаги ғалабасидан сўнг, Магнус, бир қанча муддат норасмий ЛивеРатинг рейтингида 1-ўринда туради.
У 2009-йилда рейтингини 2801 пунктга етказади. 2014-йилнинг майида 2882 пункт билан рейтингнинг абсулют чўққисига эришади. У бу рекордни бироз камайишдан сўнг 2019-йил августида такрорлайди[23].
Манбалар
- ↑ Чесс-Ресулц Сервер Чесс-ресулц.cом — 2022 ФИДЕ Wорлд Рапид & Блитз Чампионшип
- ↑ „Чемпионат мира по рапиду и блицу. Дубай, ОАЭ“. ЧессПро. 2014-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-июн.
- ↑ 3,0 3,1 Фредериc Фриэдел. „Чесс продигиэс анд мини-ГМс упдате“ (эн). Чесс Неwс (2018-йил 8-август). 2018-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 17-декабр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „Выше Каспарова“. Новые Известия. 2013-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- ↑ 5,0 5,1 Евгений Атаров. „Магнус Карлсен: Я немного не вписываюсь в обычные схемы…“. ЧессПро. — Интервью. 2012-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-декабр.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Роман Василевский. Карлсен, КОТОРЫЙ ЖИВЕТ... В МИРЕ ШАХМАТ // «Русский базар» : газета. — Нью-Йорк, 2007. — 13 09 (№ 36 (594)).
- ↑ МАГНУС КАРЛСЕНАндоза:Недоступная ссылка
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Редакция журнала Наука и жизнь. „КАРЛСЕН, КОТОРЫЙ ЖИВЕТ… В НОРВЕГИИ“. 2008-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 5-апрел.
- ↑ Владимир Барский. „Магнус КАРЛСЕН: "ХОЧУ ПОБИТЬ РЕКОРД КАСПАРОВА"“. Газета «Спорт-Экспресс» (2014-йил 26-ноябр). 2015-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-январ.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „Ъ-Огонек - Малыш Карлсен“. 2021-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-март.
- ↑ Ҳалвор Экеланд. „Cарлсен скал та авспарк фор Реал Мадрид игжен“ (но) (2014-йил 5-декабр). 2015-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-январ.
- ↑ „Плай Магнус“ (эн) (деадлинк). Оф. сайт Магнуса Карлсена. 2014-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 1-январ.
- ↑ „ЧессПро. Вейк-ан-Зее. Золотая бутса у Магнуса“. 2013-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-январ.
- ↑ „Загадка Магнуса Карлсена“. 2015-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-октябр.
- ↑ „Алексей Широв: Ставлю достижения Карлсена выше Каспарова“. Советский Спорт. 2013-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-январ.
- ↑ 16,0 16,1 „Г. Каспаров: «Моцарт шахмат стал королём»“. 2016-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-декабр.
- ↑ Варвары Айрапетян. „Я удивлен энергией армянского народа: Магнус Карлсен“. АРМЕНПРЕСС (2012-йил 26-октябр). — Интервью. 2012-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-январ.
- ↑ „14-еар-олд Cарлсен wитҳ 2792 перформанcе“. Чесс Неwс. 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-феврал.
- ↑ „Кубок Мира по Шахматам 2005, Ханты-Мансийск, Россия. Новости:Магнус Карлсен: Буду рад, если когда-нибудь стану чемпионом мира!“. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 10-январ.
- ↑ „Бреакинг неwс: Cарлсен анд Каспаров жоин форcес“. Чесс Неwс. 2011-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-сентябр.
- ↑ „Время новостей: Н°213, 19 ноября 2009 Магнус Карлсен: Я постоянно на связи с Каспаровым“. 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-январ.
- ↑ „Ананд топс тҳе Жулй 2007 ФИДЕ ратингс“ (эн). Чесс Неwс. 2012-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-октябр.
- ↑ „Нанжинг: Cарлсен wинс Пеарл Спринг wитҳ 3002 перформанcе“ (эн). Чесс Неwс. 2013-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 6-феврал.