Magomayevlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Магомаевлар — озарбайжон санъаткорлари сулоласи. Магомаев Абдулмуслим Магомет ўғли — композитор, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1935). Миллий мусиқа театри ассочиларидан, биринчи озарбайжон дирижёри. 1911-йилдан У.Ҳожибеков ташкил этган миллий опера гуруҳида ишлаган. Озарбайжон опера ва балет театри директори ва бош дирижёри. Композиторлик ижодида Европа мусиқа тамойиллари билан халқ қўшиқчилик санъатини узвий боғлашга интилган. „Шоҳ Исмоил“ мугом операси (1916), „Наргиз“ операси (1935; 1938-йилда Ўзбек мусиқали театрида саҳналаштирилган), оммавий қўшиқлар, симфоник асарлари машҳур. 300 дан ортиқ халқ куйларини тўплаб, биринчи озарбайжон халқ қўшиқлари тўпламини нашр этган (1927, У.Ҳожибеков билан биргаликда).
Магомаев Муслим Магомет ўғли (1942.17.8, Боку) — опера ва эстрада хонандаси (баритон). Абдулмуслим Магомаевнинг невараси. Халқ артисти (1973). Миландаги „Ла Скала“ театрида малакасини оширган (1964—65). Озарбайжон консерваториясини тугатган (1968). 1963-йилдан Озарбайжон опера ва балет театрида яккахон хонанда. Озарбайжон давлат эстрада-симфоник оркестри ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1975—89). Кучли ва нафис овоз соҳиби. Ижро услубига бадиий кўтаринкилик, жўшқинлик хосдир. Консерт репертуаридан Европа ва озарбайжон операларидан ариялар, шунингдек, романс, эстрада ва халқ қўшиқлари ўрин олган. Бир неча қўшиқлар муаллифи. Америка, Европа ва Осиё мамлакатларида, шу жумладан, бир неча марта Ўзбекистон (1966, 1972 ва бошқалар)да гастролда бўлган. Халқаро эстрада хонандалари танловлари (Канн, Сопот, 1969) ғолиби.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |