Маҳаммаджон Комилович Комилов (1917.12.3 - Тошкент - 2000.9.4) -кўз касалликлари мутахассиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1967), тиббиёт фанлари доктори (1971), профессор (1971). Тошкент тиббиёт институтини тугатган (1939). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1940—46). Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кўз касалликлари кафедраси мудири (1957—88), профессор-консултант (1988— 90). Трахома, ўткир конъюнктивит, блефарит, кўз жароҳатлари, глаукома, катаракта, кўз қон томири касалликларини даволаш ва олдини олиш устида тадқиқотлар олиб борган. Ўзбекистон офталмологлари илмий жамияти бошқаруви раиси (1957—90). "Жасорат" медали (1994) билан мукофотланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Трахома, Т., 1960; Диагностические ошибки в офталмологии, Т., 1978.