Маҳарожа (санскритча — улуғ ҳукмдор), маҳарана, маҳарао — Ҳиндистондаги мустақил вилоят ҳокимларининг унвони. М.дан кичик ва тобе ҳокимлар рожа дейилган. М.лар ҳокимияти Ҳиндистон мустақиллигининг бошланғич йилларида ҳам сақланган. 1956-йилги қонун бўйича М.лар сиёсий ҳокимиятдан маҳрум қилинган ва уларга нафақа тайинланган. 1971-йилда ҳукумат М.лар нафақасини бекор қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил