Маҳбуб ул-қулуб
| Муаллиф(лар) | Алишер Навоий |
|---|---|
| Тил | эски ўзбек тили |
| Нашр этилган санаси | 1500-йил |
„Маҳбуб ул-қулуб“ („Кўнгилларнинг севгани“) 1500-йилда Алишер Навоий томонидан ёзилган асардир. Асар ўзаро боғлиқ 3 қисмдан иборат. 1-қисм 40 фасл (боб)ни ўз ичига олади. Бунда муаллиф ўз даврининг типик вакиллари ҳаётини тасвирлаган. 10 бобдан ташкил топган 2-қисмда яхши ва ёмон, мақтовга сазовор ва нафратга лойиқ ҳислатлар тафсилоти берилган. 3-қисмга масал ва ҳикматлар киритилган. Ҳар бир жумла ўзаро қофиядош. Асарнинг сажда ёзилиши унга алоҳида бадиий нафосат бағишлаган. Асарга байтлар, рубоийлар киритилиб, улар улуғ шоир ва мутафаккирнинг ҳаёт ҳақидаги хулосаларини мужассамлаштирган. „Маҳбуб ул-қулуб“ Алишер Навоий асарлари тилини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Унинг турли вақтда кўчирилган бир қанча қўлёзмалари Тошкент, Санкт-Петербург, Париж ва Истанбул кутубхоналарида сақланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |